Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 39 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ҚҚС тўловчилар учун 4 янгилик

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 йилдаги 595-сон қарори билан ҚҚСни маъмурийлаштириш тизимига ўзгартиришлар киритилади.

 

1. Янги Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У 2021 йил 23 декабрдан кучга киради.

2. Низом кучга кириши билан солиқ хавфининг паст даражасига эга солиқ тўловчиларга қопланиши керак бўлган ҚҚС суммаси тезлаштирилган тартибда – ариза берилган пайтдан бошлаб 7 кунда қайтарилади.

3. 2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ миқдорда бўлган компаниялар қуйидагиларни давлат солиқ органларининг «E-aktiv» тизимида акс эттириши керак:

● асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни;

● 3 иш кунидан кечиктирмасдан – хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач йўқ қилиниши ва ҳисобдан чиқарилишини.

4. 2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари мажбурий тартибда «E-ijara» тизимида ҳисобга қўйилади.

Фақат солиқ хавфининг ўрта ва паст даражасига эга солиқ тўловчилар ҚҚС тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчилари оқибатда қўшимча равишда назорат қилинадилар (кўздан кечириш, сўров, камерал ва сайёр солиқ текширувлари, ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонига мувофиқлигини назорат қилиш).

Рўйхатдан ўтказишда рад этилган солиқ тўловчилар, рад этишга олиб келган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин такроран ариза беришлари мумкин.

Маълумот учун. Ахборот таҳлили натижалари бўйича солиқ тўловчи қуйидаги хавф гуруҳларидан бирига киритилади (таҳлика-таҳлил учун ахборот манбалари – Марказий маълумотлар базаси ва солиқ органлари, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқа ахборот маълумотлар базалари):

● юқори – Низомда белгиланган 13 та белгилардан лоақал биттаси мавжуд бўлганда;

● ўрта – 4 та белгилардан лоақал биттаси мавжуд бўлганда;

● паст – агар юқори ва ўрта даражалар учун белгиланган белгилар аниқланмаган бўлса.

 

t.me/soliqnews асосида тайёрланди.

Прочитано: 400 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика