Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 34 / Божхона

Лабораторияга аккредитация гувоҳномаси берилди

 

Давлат божхона қўмитаси Ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солиш ва божхона экспертизаси бошқармасининг синов лабораториясида ўтказилаётган синовларнинг шаффофлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлашга қаратилган ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

 

 

Маълумки, жаҳон мамлакатлари тан олган халқаро «ISO 17025-2019» стандарти лаборатория фаолиятини тўлиқ қамраб олган ҳолда унинг шаффофлигини таъминловчи воситалардан бири ҳисобланади.

«Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУК томонидан ДБҚ Ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солиш ва божхона экспертизаси бошқармаси синов лабораториясининг тўқимачилик маҳсулотларини синаш соҳаси баҳоланиб, ушбу халқаро стандарт талабларига мослиги текширилди ва лабораториянинг ваколатлилик даражаси белгиланди.

Лабораторияда ҳар бир тўқимачилик маҳсулоти чуқур кимёвий, жумладан, целлюлоза ва полиэфир толаларининг аралашмаси, эластаннинг бошқа толалар билан аралашмаси каби таҳлиллардан ўтказилади.

Баҳолаш натижаларига кўра, божхона лабораториясининг халқаро «ISO 17025-2019» стандарти талабларига мослиги аниқланиб, тегишли аккредитация гувоҳномаси берилди.

 

Маълумот ўрнида

Жаҳон божхона ташкилотининг тавсияларига мувофиқ, ривожланган мамлакатлар божхона лабораторияларининг илғор тажрибаларига асосланиб, ДБҚ Марказий божхона экспертиза лабораториясини жаҳон стандартлари даражасига етказиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилди.

Шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги лабораториялар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, Жаҳон божхона ташкилотининг Марказий Осиёдаги салоҳиятини ошириш мақсадида Марказий божхона лабораторияси Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомини қўлга киритиш борасида тегишли тадбирларни амалга оширмоқда.

 

Нурбек САЛОМОВ,

ДБҚ Ахборот хизмати раҳбари. 

Прочитано: 321 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика