Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 34 / Ҳаммаси ҚҚС хусусида

Тайёрлов фаолиятидан ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади

 

Корхона контрактация шартномаси асосида Ўзбекистон корхоналари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлайди.

У ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани қандай аниқлайди? 

 

Ушбу савол бўйича «Norma» МЧЖ эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА ўз фикри билан ўртоқлашди:

– Тайёрлов корхоналари (тайёрлов фаолияти) учун ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлашнинг алоҳида тартиби Солиқ кодексида назарда тутилмаган. У умумий асосларда – солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади (СК 248-м.).

Кўпинча тайёрлов ташкилотлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишади. Бу ҳолда улар умумий асосларда ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллайдилар (СК 260, 261-м.).

 

Мисол.Тайёрлов ташкилотида ҚҚС ҳисоб-китоби

ҚҚС тўловчиси бўлган тайёрлов ташкилоти хўжаликдан 150 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилди. Бунда хўжалик ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди ва тегишинча, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҚҚСсиз амалга оширилган. Шунингдек, тайёрлов ташкилоти 92 млн сўм суммага сақлаш, ташиш ва ҳ.к. бўйича харажатларга ҳам тўловни амалга оширган, шу жумладан келиб тушган ЭҲФга асосан ҚҚС – 12 млн сўм.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистон доирасида реализация қилишда ҚҚС ҳисоблаш зарур. ҚҚС суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади: етказиб бериш қиймати х 15%. Бунда:

етказиб бериш қиймати = сотиб олиш қиймати (150 млн сўм) + харажатлар (80 млн сўм) + ташкилотнинг фойдаси (масалан, 30 млн сўм) = 260 млн сўм.

ҚҚС суммаси = 260 млн сўм х 15% = 39 млн сўм.

Шу тариқа, тайёрлов ташкилоти маҳсулотни 299 млн сўмга (260 + 39) сотади.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиқ солинадиган айланма бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ва СКнинг 266-моддасига мувофиқ ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Бизнинг мисолимизда бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси 27 млн сўмни (39 – 12) ташкил этади.

Прочитано: 671 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика