Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 34 / Долзарб мавзу

Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилган давлатлар йигирматалигига кирди

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистон элчихонасининг янги биносида ўтказган брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда «Казинформ» ахборот агентлиги.

 

Хабарда ёзилишича, элчи Ўзбекистон ўз иқтисодиётида муваффақиятли тарзда ислоҳотлар олиб бораётганини таъкидлаб, бу йил ислоҳотчи мамлакатлар йигирматалигига кирганини маълум қилган. Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, ҳатто 2020 йилда ҳам республикада 1,6 фоизлик иқтисодий ўсишга эришилди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки жорий йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш прогнозини янада яхшилаб, 4,5 фоиздан 5,6 фоизгача бўлишини айтмоқда.

«Савдо алоқаларини кенгайтириш ва Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар, Хитой, Россия Федерацияси, Европа Иттифоқи билан муносабатларни янада кучайтириш, ўзбек маҳсулотларининг экспорт номенклатурасини кенгайтириш мамлакатнинг келгуси иқтисодий ўсишини таъминлайди.

«Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакат транспорт тизимини ва транзит салоҳиятини ривожлантиришни янада жадаллаштиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», – деган дипломат.

Элчи Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида қайси жиҳатларга устуворлик берилаётганига ҳам тўхталиб ўтган.

Биринчиси – бу халқ фаровонлигини ҳар томонлама яхшилаш ва одамларнинг турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган ижтимоий сиёсат. Бунда асосий эътибор субсидиялаштиришга эмас, балки одамларга қўшимча даромад орттириш учун имконият яратиш.

Иккинчи устуворлик – иқтисодиётни ривожлантиришда ўсиш нуқталарини аниқлаш ва уларга алоҳида аҳамият қаратиш. Республикада тўқимачилик саноатини, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, фармацевтика ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун кластерлар ташкил этилмоқда.

Учинчи устуворлик – пандемия шароитида бизнесни ҳимоя қилишдир.

Тўртинчиси – аграр соҳани иқтисодиётнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш. Бешинчи устуворлик пандемия даврида аҳоли ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш сифатида белгиланди. Элчининг таъкидлашича, пандемия бошлангандан буён Ўзбекистон ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирликлари ўзаро фикр алмашиб туришди, икки мамлакат бир-бирига гуманитар ёрдам кўрсатмоқда. Ҳозирда фармацевтик корхоналар ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.

Олтинчи устуворлик – маънавий-маърифий ишлар кучайтирилмоқда, бу бугунги кунда ҳам, келажакда ҳам мамлакат тараққиёти учун мустаҳкам асос бўлади, дейди элчи Саидикром Ниёзхўжаев.

Прочитано: 274 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика