Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 34 / Мутахассис тушунтиради

УФни камайтириш ҳисобига пул тўловларига солиқ солиш лозимми?

 

МЧЖ ўз таъсисчиси – Ўзбекистон норезидентига устав фондини камайтириш ҳисобига чет эл валютасида пул маблағлари тўлади.

Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими?

 

Саволга Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди:

 

– МЧЖ иштирокчиларига устав фондини камайтириш ҳисобига пул маблағларини тўлаш МЧЖга ҳам, унинг таъсисчилари учун ҳам қандайдир солиқ оқибатларига сабаб бўлмайди.

 

Фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ЖШДС

МЧЖ устав капиталини камайтиришда жамиятда ҳам, унинг таъсисчиларида ҳам даромад ёки харажат юзага келмайди (Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос, АВ рўйхат рақами 475, 14.08.1998 й.). Бинобарин, таъсисчиларга пул маблағларини тўлашда солиқ оқибатлари мавжуд эмас.

Бунда, агар таъсисчи ўз улушининг (улушининг бир қисмининг) қийматини олишдан МЧЖ фойдасига воз кечган бўлса, ушбу МЧЖ даромад олади, у фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. ­22-б., 463-м.).

 

Қўшилган қиймат солиғи

Таъсисчиларга устав фондини камайтириш ҳисобига пул маблағларини ўтказиш товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди, демакки, ҚҚС солинмайди (СК 239-м.).

 

Мисол. МЧЖнинг чел эллик таъсисчисига устав капиталини камайтириш ҳисобига валюта маблағларини тўлаш

2021 йил 10 августда МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият устав фонди миқдорини 120 млн сўмга камайтириш тўғрисида қарар қабул қилди. Чет эллик таъсисчи – УФда 40% улушга эга Ўзбекистон норезиденти АҚШ доллари эквивалентида 48 млн сўм (120 х 40%) олиши керак.

10.08.2021 йилда МБ курси – 1 АҚШ доллари учун 10 628 сўм. Чет эллик таъсисчи: 48 000 000 / 10 628 = 4 516,37 АҚШ доллари олади. Таъсисчиларнинг қарорига биноан валютани конвертация қилиш ва валюта маблағларини ўтказиш харажатлари МЧЖнинг харажатларига киритилган.

Бунда жамият учун ҳам, чет эллик таъсисчи учун ҳам солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Прочитано: 254 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика