Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 34 / Мутахассис тушунтиради

Донабай дори воситалари онлайн-НКТда

 

Харидор илтимосига кўра дорихона таблеткаларнинг тўлиқ қадоғини (60 дона) эмас, балки битта блистер – 10 дона таблеткани сотади. Бунда рақамли маркировка фақат дори воситаси қадоғига қўйилган (60 дона). Бундай сотиш онлайн-НКТ тизими ва «Asl belgisi» тизимида қандай акс эттирилади.

 

 Вазиятни ДСҚ Стратегик режалаштириш департаменти мутахассиси Аҳмад ФАЙЗИЕВ тушунтирди:

 

– Энг аввало эътиборни шунга қаратмоқчиманки, дори воситасининг номи, серияси, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчиси кўрсатилиши керак бўлган дори воситасини бирламчи (ёпиқ) ўрамининг бутунлиги сақланиши шарти билан дори воситасини доналаб сотишга рухсат этилади (Низом 30-б., 6.04.2017 й. 185-сон ВМҚга 2-илова).

Товарни сотиб олиш ЭҲФ билан расмийлаштирилади. ЭҲФда товарнинг номи, унинг МХИК коди ва штрих-коди кўрсатилади. Товарни охирги истеъмолчига реализация қилишда (сотишда) электрон фискал ҳужжат (онлайн-НКМ чеки) расмийлаштирилади, у ҳам товарнинг номи, унинг МХИК коди ва штрих-кодини сақлаши керак (Низом, 23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга ­1-илова; Низом, 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга ­2-илова.).

Бунда қайд этиш муҳимки, товарни реализация қилишда (сотишда) онлайн-НКМ чекида ЭҲФда кўрсатилган худди шу МХИК коди ва штрих-коди кўрсатилиши керак. Бундан ташқари, ҳисобварақ-фактурада ҳам, онлайн-НКТ чекида ҳам маҳсулотнинг битта ўлчов бирлигидан фойдаланиш керак. Яъни, агар товарни кирим қилиш «қадоқ» ўлчов бирлиги билан расмийлаштирилган бўлса, сотиш ҳам ушбу ўлчов бирлиги қўлланилган ҳолда расмийлаштирилиши керак.

 

Агар дори воситаларини кирим қилиш ЭҲФда қадоқларда расмийлаштирилган, қадоқда 60 дона таблетка бўлса, харидор эса фақат 10 дона олса, реализация қилишда (сотишда) товарнинг сонини онлайн-НКМда 0,16666 қадоқ сифатида кўрсатиш зарур. Ўзгача ҳолда олинган ва реализация қилинган маҳсулот ҳажмида тафовут бўлади.

 

«Asl Belgisi» маркировкалаш тизимида бундай чекларга «айланмадан қисман чиқариш» сифатида ишлов берилади ва ноль қолдиққа эришилганда маркировкалаш коди бутунлай айланмадан чиқарилади (ҳисобдан чиқарилади). Яъни таблеткалар қадоғи барча 60 дона таблетка сотилганда айланмадан чиқарилади. Бунда маркировкалаш кодини қисман чиқиб кетиш расмийлаштириладиган ҳар бир чекда кўрсатиш зарур.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 255 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика