Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 24 / Жавоб берамиз

Кўчмас мулк объектларини кирим қилиш

 

ҚҚС тўловчи корхона электрон аукцион орқали Давлат активларини бошқариш агентлигидан инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан 2 та кўчмас мулк объектини сотиб олди. 1-объект: харид нархи – 1 сўм, кадастр қиймати – 5 000 000 сўм. ­2-объект: харид нархи – 1 сўм, кадастр қиймати – 0.

Мол-мулк солиғи, ҚҚСни ҳисоблашда солиқ базаси сифатида ва бухгалтерия ҳисобига қайcи сумма қабул қилинади?

 

ҚҚС тўловчи корхона электрон аукцион орқали Давлат активларини бошқариш агентлигидан инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан 2 та кўчмас мулк объектини сотиб олди. 1-объект: харид нархи – 1 сўм, кадастр қиймати – 5 000 000 сўм. ­2-объект: харид нархи – 1 сўм, кадастр қиймати – 0.

Мол-мулк солиғи, ҚҚСни ҳисоблашда солиқ базаси сифатида ва бухгалтерия ҳисобига қайcи сумма қабул қилинади? 

 

– Давлат мулки объекти баланс (қолдиқ) қиймати бўйича берилади, харидор томонидан эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган унинг бозор қиймати бўйича қабул қилинади (Низом ­44-б., ВМнинг 6.10.2014 йилдаги ­279-сон қарорига 5-илова). Бинобарин, сиз харид қилинган кўчмас мулк объектларини бозор қиймати бўйича кирим қилишингиз лозим.

Кўчмас мулкни қуриб битказиш, реконструкция қилиш зарур бўлса, капитал қўйилма (0800 счётлар гуруҳи) сифатида кирим қилинади.

Корхона учун олинган кўчмас мулк объектлари асосий воситалар ҳисобланса, уларга амортизация ҳисобланиши лозим (5-сон БҲМС ­6-параграфи, АВда 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатга олинган). Амортизация ажратмалари кўчмас мулк объекти кирим қилинган бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Кўчмас мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси ҳисобланади (СК 412-м. 1-қ. 1-б.).

Шартномада ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда белгиланган харид қилинган кўчмас мулк қиймати ҚҚС бўйича солиқ базаси ҳисобланади. Демак, ҚҚС 15 тийинни (1 сўм х 15%) ташкил қилади. Кейинчалик сиз ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин (СК 256-м. 2, 6-қ.).

Прочитано: 1160 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика