Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 24 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Фуқароларга СТИР бериш тўхтатилади 2021 йилнинг 1 июлидан

 

Бу ҳақда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ИИВ, Давлат солиқ қўмитаси, Халқ банки томонидан 16 ёшга тўлган шахсларга ID карта беришда уларни давлат солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 

Президентнинг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, солиқ органлари энди фуқаролар ва солиқ тўловчилар ҳисобини шахсий идентификация рақами орқали амалга оширади.

– Жорий йилдан бошлаб 16 ёшга тўлган фуқароларга идентификацион картани беришда электрон рақамли имзо қўшиб берилади, – деди ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошқарма бошлиғи Фазлиддин Усмонов. – Бу борада ИИВда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Халқ банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда тизимларни интеграция қилиш, ­яъни маълумот алмашинувини жисмоний шахснинг идентификация рақами ёрдамида амалга ошириш йўлга қўйилди.

2021 йил 1 майдан фуқаронинг туғилганлик, никоҳ ва бошқа маълумотлари тизим орқали ФҲДЁдан олиняпти.

Фуқароларнинг манзилга оид маълумотлари давлат органларига электрон тизим орқали тақдим этилмоқда. Бу фуқароларга анча енгиллик туғдиради, яъни улар ИИБга бориб 17 форма ёки 16 форма каби маълумотларни сўрашлари шарт эмас.

2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб фуқароларга СТИР берилиши тўхтатилади.

– «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонга мувофиқ, солиқ органлари энди фуқаролар ва солиқ тўловчилар ҳисобини шахсий идентификация рақами орқали амалга оширади, –дейди Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Комил Сайидов. – Бундан кўзланган асосий мақсад – фуқароларга енгиллик яратиш, давлат органларида фуқаролар ҳақидаги маълумотларни сақлаш ва фойдаланишда бир хил идентификатордан фойдаланишдан иборат. Яъни керакли маълумотлар уч-тўрт идорадан эмас, балки битта идентификатор орқали амалга оширилади.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 1177 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика