Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 11 / Божхона

Нима, қанча, қаерда?

 

«Чуқурсой» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бугун энг замонавий божхона объектларидан бири ҳисобланади.

 

Пост «Universal Logistics Services» ва «Chukursay Logistics Center» логистика марказлари ҳудудида жойлашган бўлиб, 2020 йил давомида бу ерда 45,8 мингдан зиёд божхона юк декларацияси расмийлаштирилган ва давлат бюджетига салкам 2 трлн сўмдан ортиқ божхона тўловлари ундирилган.

Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган салкам 84 млн АҚШ долларидан зиёд маҳсулотлар хорижий мамлакатларга айнан шу пост орқали экспорт қилинган.

2020 йил давомида 10 дан ортиқ турдаги ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хом ашё, технологик асбоб-ускуна, маиший техника ва унинг қисмларининг божхона расмийлаштирувида божхона тўловлари бўйича 952 млрд сўмдан ортиқ имтиёзлар берилган.

Божхона постида яширин иқтисодиётни қисқартириш, товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келиши олдини олиш борасида 438 ҳолатда салкам 16,3 млрд сўмлик контрабанда товарларининг йўлига ғов бўлинди. Бу товарлар бўйича 2 млрд сўмдан зиёд қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди ва давлат бюджетига ундирилди.

Пост тасарруфидаги барча 26 та божхона омбори ҳамда 1 та эркин омборда видеокузатув мосламалари ўрнатилган бўлиб, видеотасвирларни онлайн тарзда ДБҚ ҳамда ҳудудий бошқарма орқали кузатиш мумкин.

Товарларни божхонада расмийлаштиришда коррупцион омилларни бартараф этиш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Шу мақсадда «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида ТИФ иштирокчилари учун баҳолаш мезонлари жорий этилди. Ваколатли органлар сўралган ҳужжатларни ўз вақтида, кечиктирмай тақдим қиляптими ёки тадбиркорнинг вақтини оляптими, ана шу саволларга исталган шахс эндиликда «Ягона дарча» БАТнинг «Фойдаланиш статистикаси» интерактив ахборот олиш хизмати орқали кузатиб бориши мумкин. Яъни давлат органларининг фаолиятига айнан шу ерда холис баҳони тадбиркорнинг ўзи беради.

Шунингдек, ҳар ой якуни бўйича ТИФ божхона постларида экспорт ва импорт расмийлаштирувига сарфланаётган вақт бўйича рейтинг натижалари ҳам ДБҚнинг веб-сайтида ва Давлат очиқ маълумотлар порталида ­эълон қилиб келинмоқда.

«Чуқурсой» ТИФ божхона пости фаолияти билан боғлиқ бўлган бу факт ва рақамлар журналистлар учун постга уюштирилган пресс-турда маълум қилинди.

Прочитано: 331 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика