Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 11 / Солиқ солиш

Усул ихтиёрий танланади

 

2020 йилда доимий муассаса реализация қилиш бўйича имтиёзли айланма мавжуд бўлганда ҚҚСни алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш усулини қўллаган эди. 2021 йилда имтиёзли айланма мавжуд эмас. СКнинг 268-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан солиқ солиниши лозим бўлган ва солиқ солишдан озод этиладиган айланмалар амалга оширилса, солиқ солинадиган айланмага тўғри келадиган солиқ суммаси ҳисобга қабул қилинади. Ҳисобга олиниши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади.

ДМ товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича имтиёзли айланма мавжуд бўлмаганда ҚҚСни ҳисобга олишнинг алоҳида-алоҳида усулини қўллашга ҳақлими? 

 

– ДМнинг товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича жами айланмаларига ҚҚС солинадиган бўлса, солиқ суммасини ҳисобга олишнинг алоҳида-алоҳида усули ёки мутаносиб усули қўлланилиши масаласи долзарблигини йўқотади. Мазкур ҳолатда жами кирувчи ҚҚС ҳисобга олинади, СКнинг 267-моддасига мувофиқ ҳисобга олинмайдиган сумма бундан мустасно.

Бироқ 2021 йил энди бошланди, солиқ солинмайдиган айланмалар йил мобайнида юзага келиши мумкин. Ҳисобга ўтказилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади (СК 268-м. 2-қ.).

ҚҚС тўловчиси бўлган ҳар қандай солиқ тўловчи, шу жумладан ДМ ҳисобга олиш усулини мустақил равишда танлайди. Танланган усул солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш мақсадларида танланган ҳисоб юритиш усуллари тегишли ҳисоб сиёсати тасдиқланган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан қўлланилади. Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди (СК 77-м. 1-қ. 4-б., 3, 5-қ.).

ДМнинг 2021 йилги солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида ҚҚС алоҳида усул бўйича ҳисобга олиниши кўрсатилган бўлса, уни ҚҚС солинмайдиган айланмалар пайдо бўлганда қўллайсиз.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 357 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика