Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 11 / Солиқ солиш

Консалтинг хизматлари экспортида солиқ оқибатлари

 

Корхона чет эллик мижозларга маслаҳат хизматларини кўрсатади. Корхона тушумининг 100%и хизматларни экспорт қилишдан келиб тушади. 2020 йил июлдан бошлаб айланма 1 млрд сўмдан ошган, корхона эса умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган.

1. Ушбу корхона ҚҚС тўлаши керакми? У товарлар ва хизматларни етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган ҚҚС суммасини қайтариши мумкинми?

2. Корхона фойда солиғини тўлаши лозимми?

 

1 Хорижий корхоналарга консалтинг хизматларини кўрсатишда Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланмайди, бинобарин, консалтинг хизматларини реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинмайди (СК 238-м. 1-қ. 1-б., 241-м. 1-қ.).

Корхона шундай хизматларни кўрсатиш учун ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақди (СК 266-м. 2-қ.).

Корхона ҚҚС тўламайди, кирувчи ҚҚСни эса ҳисобга олишга ҳақли. Натиажада бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси салбий бўлади. Корхона солиқ суммасини қоплаш ҳуқуқига эга (СК 272-м. 3-қ.).

Қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси:

солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олинади;

шунингдек корхона ўрни қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини солиқ органларига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида берилган аризага асосан қайтариш ҳуқуқига эга (СК 274-м. 1, 2-қ.).

 

2 Хизматларни экспорт қилишдан олинадиган даромадлар корхона жами даромадининг 15%идан ортиқ бўлса, хизматларни экспортга реализация қилишдан олинадиган фойдага 0 даражали ставка бўйича фойда солиғи солинади (СК 337-м. 1-қ. 6-б., 8-қ.).

Прочитано: 923 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика