Norma.uz

Умумий овқатланиш корхонаси алкоголни реализация қилди…

 

2021 йилдан эътиборан алкоголли маҳсулотларни чакана реализация қилувчи турғун савдо шохобчалари айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳуқуқига эга эмаслар ва ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишлари керак.

Бухгалтерларнинг саволларига молия вазириннинг ўринбосари Дилшод ­СУЛТОНОВ жавоб берди. 

 

1. 2020 йилда алкоголли маҳсулотларни, шу жумладан пивони реализация қилган умумий овқатланиш корхоналари 2021 йилдан бошлаб ҚҚС тўлашга ўтишлари керакми? 

 

– 2021 йил 1 январдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан пивони чакана реализация қилиш бўйича турғун савдо шохобчалари ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган бўлишлари керак (СК 461-м. 2-қ. 9-б.). 

 

ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш айнан алкоголни чакана реализация қиладиган турғун савдо шохобчалари учун назарда тутилган.

 

Турғун чакана савдо шохобчаси – бу савдо залига, савдо асбоб-анжомларига ҳамда товарларни сақлаш, навларга ажратиш ва қадоқлаш учун хоналарга эга бўлган, назорат-касса машиналари билан жиҳозланган бино (иншоот) (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-б. 5-хатбошиси). Бошқача айтганда, гап алкоголь билан чакана савдо қиладиган дўконлар ҳақида бормоқда.

Умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект – бу умумий овқатланиш соҳасида кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этувчи ҳамда хизматлар кўрсатувчи юридик шахсдир (Қоидаларнинг 2-б., ВМнинг 13.02.2003 йилдаги ­75-сон қарорига ­2-илова).

Умумий овқатланиш корхоналарида хизмат кўрсатиш жараёнида тайёр маҳсулотлар ва харид қилинган товарлар истеъмолчининг хоҳишига кўра тегишли идишда ва ўрамда олиб чиқиб кетилиши мумкин, алкоголли ичимликлар бундан мустасно. Алкоголли ичимликларни олиб чиқиб кетиш учун сотишга йўл қўйилмайди (Қоидаларнинг 19-б.).

Шу билан бирга умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар 2020 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлганда сотилган (Қоидаларнинг 20-б.).

Яъни, умумий овқатланиш корхонасида 2020 йилда алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлганда (олиб чиқиб кетиш учун сотишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги шартга риоя қилинган тақдирда) умумий овқатланиш шохобчасини алкоголни чакана сотиш объектига айлантирмайди. Ва унга ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга мажбурий ўтиш тўғрисидаги норма татбиқ этилмайди.

 

2. Бошқа фаолият қаторида алкоголь билан ҳам чакана савдо қиладиган кўп тармоқли корхона қандай йўл тутиши лозим? 

– Агар кўп тармоқли корхонада алкоголни сотиш бўйича савдо шохобчаси мавжуд бўлса, 2021 йилдан бошлаб у ҚҚС ва фойда солиғи тўловчисига айланади.

 

МИСОЛ. Кўп тармоқли корхонада алкоголь билан чакана савдо қилиш

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи корхона 2020 йил учун қуйидаги кўрсаткичларга эга:

 

 

Фаолият тури

 

Даромад суммаси,

млн сўм

Жами даромаддаги улуши, %

 

1.

 

Умумий овқатланиш

 

310

 

44

 

2.

 

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш (шохобча 2020 йил декабрда очилган)

 

150

 

21

 

3.

 

Ижарага беришдан олинган даромадлар

 

250

 

35

 

 

 

Жами

 

710

 

100

 

 

 

Алкоголь билан чакана савдо қилишдан олинган даромад умумий жами даромадда устунлик қилмайди (21%). Шунга қарамай, корхона 2021 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлаши керак. 

 

3. Корхона алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлайди, бироқ ҳали у алкоголь сотишни бошламади. У ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керакми? 

– Йўқ, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга турғун савдо шохобчалари орқали чакана реализация қилишни амалга оширадиган корхоналар ўтади.

Бевосита алкоголни реализация қилмаган ҳолда алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлаш ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш учун асос ҳисобланмайди.

 

4. Умумий овқатланиш корхонаси 2021 йил февралдан ўзи ишлаб чиқарган пивони нафақат ташриф буюрувчиларга, балки чакана савдо шохобчаси орқали сотишни ҳам режалаштирмоқда. У қайси даврдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғи тўловчисига айланади? 

– Агар корхона 2021 йил февралдан чакана савдо шохобчаси орқали алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни бошласа, у 2021 йил 1 мартдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак.

Корхона 2021 йил 5 мартдан кечиктирмай ҚҚС тўлашга ўтиш ҳақида ариза бериши ва ҚҚС тўловчининг рўйхат рақамини олиши керак (Низомнинг 6-б., рўйхат рақами 3232, 2.05.2020 й.).

Прочитано: 162 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика