Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 42 / Тадбиркорга мадад

Корхонага қарийб 4 млрд сўмлик ҚҚС қайтарилди

 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланган хўжалик юритувчи шахсларга қатор енгилликлар яратилди. 

 

Сирдарё вилоятининг 4-секторига қарашли Гулистон туманида 1 200 дан зиёд хўжалик юритувчи субъект фаолият юритаётган бўлса, шундан 414 таси қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган. «Mili teks Sirdaryo» корхонаси ҳам ҚҚС тўлайди. Корхонага 2017 йилда тамал тоши қўйилган бўлиб, бугунги кунда 400 нафардан зиёд хотин-қиз бу ерда иш билан таъминланган.

– Корхонамизда ишлаб чиқарилган 4 млн АҚШ долларилик ип-калава маҳсулотлари Туркия, Хитой каби давлатларга экспорт қилинди, – дейди корхона раҳбари Бахтиёр Шоикромов. – Фаолият бошлашимизда 4-сектор раҳбарларининг амалий ёрдами катта бўлди: телекоммуникация ва электр энергияси таъминоти ўз вақтида йўлга қўйилди, август-сентябрь ойларида вилоят Давлат солиқ бошқармасининг амалий кўмагида 3,9 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғининг «0» ставкасини қўллаш ҳисобига юзага келган ортиқча тўловлар корхонамизга қайтарилди. Бу эса фаолиятимизни янада кенгайтириш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишимиз учун имкон беради.

Дарҳақиқат, тадбиркорлик субъектлари учун қулай ва шаффоф бизнес муҳити яратилишида давлат солиқ хизмати органларининг «Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» шиори остида ишни ташкил этаётгани муҳим омил бўлаётир.

Вилоятнинг 4-сектор раҳбари корхоналарга бевосита ташриф буюриб, жойлардаги ҳақиқий вазиятни ўрганмоқда, тадбиркорларга амалий кўмак кўрсатмоқда. Шунингдек, фаолиятини тўхтатган ёки рентабеллиги тушиб кетган корхоналар раҳбарлари иштирокида вилоят Давлат солиқ бошқармасида семинар ва амалий учрашувлар ташкил этилаётгани бизнес вакиллари учун самарали бўлмоқда.

– Ҳозирда Сирдарё вилояти бўйича жами 3 649 та қўшилган қиймат солиғи тўловчилари вилоят Давлат солиқ бошқармасида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган, – дейди Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси «Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги» бўлими бошлиғи Азамат Куйчиев. – Ҳар бир ҚҚС тўловчиси шахсий кабинети орқали бу солиқни қайтариш учун 2 та тартиб асосида аризани тўлдириб, ДСБга юборади. Аризалар тезлаштирилган 7 кунлик ҳамда умумбелгиланган 60 кунлик тартибда кўриб чиқилмоқда.

Қўшилган қиймат солиғининг манфий суммасини тадбиркорлик субъектларига қайтарилиши айланма маблағларнинг ошишига ва ишлаб чиқаришга ижобий таъсир кўрсатади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳисоботида номувофиқликлар аниқланган тадбиркорлик субъектлари хатоликларини тузатиб, ҚҚС суммасини қайтариш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Пандемия ва инқирознинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида кўрилаётган шошилинч чора-тадбирлар вилоятимиз иқтисодиёти тармоқлари барқарор ривожланиши, иш ўринларини сақлаб қолиш, экспорт салмоғини оширишга хизмат қилади.

 

Илғор ХАЛИЛОВ,

Сирдарё вилояти ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шуъбаси бошлиғи.

Прочитано: 369 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика