Германияда яхши ривожланган давлат ижтимоий суғурта тизими фуқароларни бетоб бўлганда, ишсиз қолганда, шунингдек кексалик даврида ҳимоя қилинишини таъминлайди. Бутун мамлакат бўйлаб пенсия суғуртаси учун масъул Германия Пенсия жамғармаси ҳисобланади. У пенсия ҳисоблаш ва тўлаш билан шуғулланади.
Бирор киши ўз меҳнат фаолиятини бошлаши билан автоматик тарзда Германия давлат пенсия суғуртаси тизимида суғурталанади. Тизимда суғурталанганларнинг барчасига шахсий суғурта рақами ва ҳисобрақам берилади. Пенсия жамғармаси ҳар йили 27 ёшдан ошган ҳар бир суғурталанувчига пенсия чиқаётганида қандай миқдорда пенсия олиши мумкинлиги тўғрисидаги ахборотни юбориб туради.