Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 35 / Жавоб берамиз

Ускуна ва мол-мулк солиғи

 

Солиқ органи корхонанинг мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботини таҳлил қилиб солиқ базасига ускуна ва ўлчов асбоблари қийматини киритишни талаб қилди.

Шу тўғрими?

 

– Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объекти кўчмас мулк ҳисобланади (СК 411-м.).

Фуқаролик кодексига мувофиқ  кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради (ФК 83-м.).

Бироқ солиқ солиш мақсадларида кўчмас мулк жумласига қуйидагилар киради:

  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар;

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби махсус Низомда (ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарорига 1-илова) белгиланган.

Масалан, қурилиш даврида вақтинча фойдаланиш учун барпо этилган вақтинчалик қурилмаларга бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилмайди.

Сизда у ёки бу бино (иншоот) рўйхатдан ўтказилиши юзасидан шубҳа туғилса, кадастр органига расмий сўров билан мурожаат этишни тавсия қиламиз.

  • қурилиши тугалланмаган объектлар. Қурилиши тугалланмаган объектларга қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради;
  • темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
  • қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин 6 ой ўтгач.

Кўриб турганимиздек, ушбу рўйхатга ускуна ва ўлчов асбоблари киритилмаган. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, солиқ органининг талаби нотўғри.

Қуйидаги кўчмас мулк объектлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди:

  • нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолиятини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган объектлар;
  • турар жой-коммунал хўжалигининг ва белгиланган мақсади бўйича фойдаланиладиган бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги объектлари;
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
  • суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари;
  • солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар;
  • табиатни муҳофаза қилиш ва санитария-тозалаш мақсадлари, ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектлар;
  • ер участкалари.

Олег ЦОЙ,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 467 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика