Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 35 / Жавоб берамиз

АВни бозор қийматидан паст нархда сотиш

 

Корхона квартирани 3 000 000 сўмлик қолдиқ қиймати бўйича реализация қилаяпти. Квартиранинг бозор қиймати – 290 000 000 сўм. СКга мувофиқ ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда бозор қиймати бўйича солиқ солиниши лозим.

Квартиранинг бозор қийматидан анча фарқ қиладиган унинг қолдиқ қиймати бўйича реализация қилишни расмийлаштиришда солиқ оқибатлари ва бухгалтерия проводкалари қандай бўлади?

 

Қўшилган қиймат солиғи  

Квартира – корхонанинг асосий воситаси солиқ солиш мақсадида товар деб эътироф этилади (СК 45-м.). 248-моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҚҚС бўйича солиқ базаси унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади (СК248-м. 1-қ.).

Бунда битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли бўлади. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли (СК 248-м.4-қ.).

Сизнинг ҳолатда битим қиймати 3 млн сўм ушбу мол-мулкнинг бозор қийматидан қарийб 100 баравар пастдир. ҚҚС битим қиймати – 3 млн сўмдан ҳисобланадиган бўлса, солиқ органи томонидан ҚҚС солиш мақсадларида солиқ базаси қайта кўриб чиқилиши хавфи анча юқори бўлади. Шу боисдан эксперт ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлаш масаласини муаллифнинг танловига қолдиради. Корхона реализация қийматини 3 млн сўм деб аниқлайдиган бўлса, ҚҚС 450 минг сўмни (3 млн сўм х 15%), бозор қийматидан аниқланадиганда – 43 500 минг сўм (290 млн сўм х 15%) ташкил этади. Сиз кўрсатган қиймат ҚҚСни ўз ичига олган бўлса, тегишинча, улардан ҚҚС суммаси чиқариб ташланади.

 

Фойда солиғи

ҚҚСдан фарқли ўлароқ, фойда солиғи бўйича солиқ солиш мақсадларида даромад бозор қийматигача тузатилмайди. Солиқ тўловчи томонидан олинган даромадларни тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан электрон ҳужжатлар, шунингдек солиқни ҳисобга олишга доир ҳужжатлар асосида аниқланадиган даромадлар солиқ базасини аниқлаш учун жами даромадга киритилади (СК 297-м. 4-қ.).

АВ ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад деб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган уларнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда эътироф этилади (СК 298-м.). Молиявий натижа (фойда ёки зарар) Асосий воситалар қийматини балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ рақами 1401, 29.08.2004 й.) мувофиқ аниқланади.

АВни реализация қилишдан олинган фойда фойда солиғини ҳисоблашда корхонанинг жами даромадига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б., 298-м.). АВни реализация қилишдан кўрилган зарар СК 305-моддаси бўйича чегириб ташлаш асосларига мувофиқ келса, фойда солиғини ҳисоблаш чегириб ташланиши лозим.

АВни реализация қилишда проводкалар Низомнинг «Реализация қилинган асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби» деб номланган 3-параграфида келтирилган.

 

Замира ЖЎРАЕВА,  

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 767 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика