Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 35 / Фармон ва ижро

Шифокорларга байрам совғалари улашилди

 

Энг улуғ, энг азиз айёмдавлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш ва санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида барча карантин талабларига риоя этган ҳолда коронавирус инфекциясига қарши курашда фаол иштирок этган соҳа ходимларининг бир гуруҳига вилоят божхона бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Карантин қоидалари юмшатилган бўлса-да, нафақат юртимиз, балки дунё бўйлаб ҳамон пандемия хавфи таҳликалигича сақланиб турибди. Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни даволашда тиббиёт ходимларининг хизмати беқиёс бўлмоқда.

– Марказимизда айни пайтда 107 нафар тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда, – дейди ОИТСга қарши курашиш Сирдарё вилояти маркази бош шифокори Валижон Шерматов. – Пандемия даврида вирус юқтириб олиш хавфи мавжудлигини била туриб, ҳеч бир ходим ўзига юклатилган вазифасидан қочмади. Касбига содиқ, чин дилдан меҳнат қилди. Уларнинг ҳар бирининг фидойилиги таҳсинга лойиқ.

Пандемия бошлангандан буён энг замонавий диагностика воситалари ва зарур тиббий лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган вилоят ОИТС маркази мутахассислари томонидан «COVID-19»га 5 994 тест синови ўтказилган бўлса, ОИТСни аниқлаш бўйича 65 мингта тест олинди.

– Гап совғада эмас, эътиборда, – дейди СЭОМ вирусология лабораторияси мудири Дилфуза Аҳмедова. – Бир оғиз ширин сўз, бир даста гул, бир варақ ташаккурнома билан инсон қалбида, руҳиятида қанчалик улкан кўтаринкилик пайдо бўлади. Буни англаш, ҳис қилиш учун руҳшунос олим бўлиш шарт эмас. Бирор бир ватандошимиз шифокорларимиз томонидан кўрсатилган муолажалар сабаб соғлом бўлиб ҳаётга қайтганини эшитишнинг ўзи биз учун улкан шараф!

Прочитано: 452 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика