Бугун бутун инсоният мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қўли чўзилмоқда.
Айниқса улуғ айём кунларида барча ҳомийлар, тадбиркорлар, тегишли идора ва ташкилотлар қатори Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ушбу эзгу ишларни амалга оширишда ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида ҳокимлик ва МФЙларнинг маъсул ходимлари иштирокида тегишли тадбирлар ўтказишди. Хусусан, Гулистон шаҳри ҳамда Ховос туманининг энг чекка ҳудудларида жойлашган «Бўстон», «Қаҳрамон» ва «Ҳуснобод» маҳаллаларида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор 10 та оиланинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳар бирига 12 турдаги кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди, моддий ёрдам кўрсатилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.