Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 31 / Божхона

Қашқадарёда ошқовоқ экспорти бошланди

 

Қашқадарё вилоятида деҳқонлар ва томорқа эгалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш сирларини пухта ўзлаштирганлар. 

 

Миришкор деҳқонларнинг тинимсиз меҳнати, изланиши ва соҳада интенсив усулларни қўллашлари натижасида баҳорнинг илк кунларидан мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларга етказилди.

Мазкур йўналишда ички бозордан ортган маҳсулотларни четга экспортга жўнатишда божхона ходимлари экспортчиларга яқиндан кўмак кўрсатишмоқда. Хусусан, маҳсулотларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида ва даланинг ўзидан амалга оширилаётганлиги, маҳсулотлар сифати тўлиқ сақланган ҳолда, қисқа муддатда қабул қилувчи давлатга етказилиши таъминлаяпти.

Қарши туманида томорқа эгалари томонидан етиштирилган дастлабки туркумдаги 19 тонна ошқовоқ «Насаф» ТИФ божхона пости ходимларининг саъй-ҳаракати билан қисқа муддатда Россия Федерациясига экспорт қилинди. 

– 5 гектар ерга четдан келтирилган ошқовоқ уруғини эккан эдик, - дейди томорқа эгаларидан бири М.Икромов. - 300 тонна ҳосил олишни мўлжаллаяпмиз. Пишиб тайёр бўлган маҳсулотлар пешма-пеш халқимиз дастурхонига ва экспортга жўнатилмоқда. Келгусидаги мақсадимиз - экин майдони ва маҳсулот турини кўпайтириш. 

Вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари бевосита мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилган ҳудудларда бўлиб, фермер ва томорқа эгаларига юртимиз қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар, тадбиркорлик соҳасига яратилган имкониятлар, шунингдек, маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда божхонада йўлга қўйилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар беришмоқда.

ДБҚ  Ахборот хизмати.

Прочитано: 430 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика