Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 31 / Бухгалтерга тавсиялар

Ер солиғидан озод этилганда аниқлаштирилган ҳисоб–китоб қандай тузилади

 

Президентнинг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон) билан тадбиркорлик субъектлари муайян тоифалари учун ер солиғи бўйича имтиёз муддати узайтирилди. Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Баҳромжон МАДАЗИМОВ тушунтиради.

 

- Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармонига мувофиқ ер солиғини тўлашдан озод этиш:

● кичик тадбиркорлик субъектлари;

● бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга тақдим этилган.

Энди улар учун имтиёзнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг якунига қадар узайтирилди. Ушбу ҳуқуқни амалга ошириш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали аниқлаштирилган Ер солиғи ҳисоб-китобини (8-илова, АВ рақами 3221,  24.02.2020 й.) тақдим этиш зарур.

Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобининг 010-040 сатрлари ҳисобот шаклларининг 1-иловаси (солиқ тўловчининг ер участкалари тўғрисида маълумот) ва 2-иловасини (солиқ солинмайдиган ерлар) тўлдириш орқали автоматик шаклланади.

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммасини акс эттиради.

ПФ-6029-сон Фармонга асосан имтиёз 7 ойга  - жорий йилнинг 1 июнидан 31 декабригача тақдим этилган.

Қўлланилиши лозим бўлган имтиёзнинг жами суммаси солиқ ҳисоб-китобида алоҳида кўрсатилмайди.

Айланмадан олинадиган солиқни тўлайдиган ва ушбу солиқни тўламайдиган корхоналар солиқ ҳисоботида имтиёз берилган давр учун ер солиғининг  камайтирилган суммасини турлича акс эттиради.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларда

2020 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 4 та чоракка бўлиниб, 0401-0404-сатрларга тенг тақсимланган ҳолда ёзилган. Мазкур сатрлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади.

Йиллик солиқ суммаси 12 га бўлиниб, бир ой учун ҳисобланган солиқ суммаси аниқлаб олинади.

Имтиёзни қўллаш учун 2020 йил II чорак учун ҳисобланган суммадан (0402-сатр) бир ой учун (июнь учун) ҳисобланган солиқ суммаси ҳамда III чорак ва IV чорак учун ҳисобланган солиқ суммалари нолгача камайтирилади.

Мисол. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларда ер солиғи бўйича имтиёзни акс эттириш

Корхона 2020 йил учун 1 978 110,83 сўм солиқ ҳисоблади.

Ушбу сумманинг 1/12 қисми 164 842,57 сўмга тенг бўлади.

Корхона ҳар чорак учун 494 527,71 сўм ҳисоблади.

2020 йил II чорак учун ҳисобланган сумма 164 842,57 сўмга

камайтирилиб, 0402-сатрга 329 685,14 сўм ёзилади. 

ЖОРИЙ СОЛИҚ ДАВРИНИНГ 1 ЯНВАРИДАГИ ҲОЛАТ БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНМАГАН ЕРЛАР УЧУН ТЎЛАНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ

(Айланмадан солиқ тўловчилар учун)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ўлчов бирлиги

Майдони

Сумма

Ер участкасининг умумий майдони, мазкур Ҳисоб-китобга

1-илованинг 010-сатр 3-устуни

010

га

0,11

х

Солиқ солинмайдиган ер майдони - мазкур Ҳисоб-китобга

1-илованинг 010-сатр 4-устуни

020

га

0,00

х

Солиқ базаси мазкур Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр

5-устуни

030

га

0,11

х

Йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммаси мазкур Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр 7-устуни

040

сўм

 

1 978 110,83

Шу жумладан

х

х

х

х

I чорак учун – 10 январга қадар

0401

сўм

х

494 527, 71

II чорак учун – 10 апрелга қадар

0402

сўм

х

329 685,14

III чорак учун – 10 июлга қадар

0403

сўм

х

0,00

IV чорак учун – 10 октябрга қадар

0404

сўм

х

0,00

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганларда

2020 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 12 га бўлинади. Натижа 0401- 0412-сатрларга тенг тақсимланган ҳолда ёзилади. Мазкур сатрлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади.

Имтиёзни қўллаш учун 0406-0412-сатрларига «0» ёзиш орқали июнь–декабрь ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси камайтирилади.

Мисол. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганларда ер солиғи бўйича имтиёзни акс эттириш 

Корхона 2020 йилда 24 000 000 сўм (ойига 2 000 000 сўмдан)

миқдорида ер солиғи ҳисоблади.

ПФ-6029-сон Фармонга асосан июнь–декабрь ойлари учун

кўрсаткичлар имтиёзни қўллаган ҳолда тўлдирилади.

 

ЖОРИЙ СОЛИҚ ДАВРИНИНГ 1 ЯНВАРИДАГИ ҲОЛАТ БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНМАГАН ЕРЛАР УЧУН ТЎЛАНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ

(Айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар учун)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ўлчов бирлиги

Майдони

Сумма

Ер участкасининг умумий майдони, мазкур Ҳисоб-китобга

1-илованинг 010-сатр 3-устуни

010

га

2,00

х

Солиқ солинмайдиган ер майдони - мазкур Ҳисоб-китобга

1-илованинг 010-сатр 4-устуни

020

га

0,00

х

Солиқ базаси мазкур Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр 5-устуни

030

га

2,00

х

Йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммаси

Мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг  010-сатр 7-устуни

040

 

 

24 000 000,0

Шу жумладан

х

х

х

х

январь ойи учун - 10 январгача

0401

сўм

х

2 000 000,0

февраль ойи учун - 10 февралгача

0402

сўм

х

2 000 000,0

март ойи учун - 10 мартгача

0403

сўм

х

2 000 000,0

апрель ойи учун - 10 апрелгача

0404

сўм

х

2 000 000,0

май ойи учун - 10 майгача

0405

сўм

х

2 000 000,0

июнь ойи учун - 10 июнгача

0406

сўм

х

0,00

июль ойи учун - 10 июлгача

0407

сўм

х

0,00

август ойи учун - 10 августгача

0408

сўм

х

0,00

сентябрь ойи учун - 10 сентябргача

0409

сўм

х

0,00

октябрь ойи учун - 10 октябргача

0410

сўм

х

0,00

ноябрь ойи учун - 10 ноябрча

0411

сўм

х

0,00

декабрь ойи учун - 10 декабргача

0412

сўм

х

0,00

Прочитано: 472 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика