Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 14 / Амалий бухгалтерия

Товар навлари аралашиб кетишининг ҳисоби

 

Инвентарлаш вақтида товарлар навлари аралашиб кетиши (турли сиғимлардаги ва турли ишлаб чиқарувчиларнинг ўрамларидаги шарбатлар) аниқланди:

айнан бир хил товар, лекин таъми бошқа-бошқа;

айнан бир хил товар, лекин ўрамнинг вазни/сиғими бошқа-бошқа (1 литр / 0,5 литр ва ҳ. к.);

вазни/сиғими бир хил бўлган муайян бир товар, лекин ишлаб чиқарувчилари бошқа-бошқа.

19-сон БҲМСда «навлар аралашиб кетиши»га аниқ тушунча берилмаган.

Товарларнинг мавжудлиги бўйича тафовутларни навлар аралашиб кетиши сифатида ҳисобга киритса бўладими?

 

Инвентарлаш натижалари бўйича инвентарлаш комиссияси навлар аралашиб кетишини ҳисобга киритиш тўғрисидаги таклифни бериши мумкин.

Товарлар навлари аралашиб кетиши – бошқа турдаги товарлар етишмаётган бир вақтда муайян бир турдаги товарнинг ортиб кетиши.

Навлар аралашиб кетиши юзага келишига бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:

маҳсулот келиб тушганда нотўғри кирим қилинган;

товарни беришда хатоликларга йўл қўйилган;

етарлича назорат қилинмаган;

товар харидорга чиқарилаётганда хато ҳаракатлар;

маҳсулот маркировкаси қоидабузарликлар билан амалга оширилган;

ходимларнинг совуққон хатти-ҳаракатлари.

Инвентарлашни ўтказиш ва хатоликларни топиш куни навлар аралашиб кетиши санаси деб қабул қилинади. Инвентарлашнинг натижалари бўйича комиссия қайта навларга ажратишни ҳисобга киритиш тўғрисидаги таклифни бериш ҳуқуқига эгадир (19-сон БҲМСнинг 2.9-банди, АВ томонидан 2.11.1999 йилдаги 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Навлар аралашиб кетиши натижасида ортиқча чиқиш ва камомадларнинг ўзаро ҳисобга олинишига фақат қуйидаги ҳолларда истисно тарзида йўл қўйилиши мумкин:

биргина текширилаётган давр учун;

биргина текширилаётган шахсда;

биргина номдаги товар-моддий бойликларга нисбатан;

ишончли шахс рухсатига кўра айнан бир хил миқдорларда.

Йўл қўйилган навлар аралашиб кетиши тўғрисида моддий жавобгар шахслар батафсил тушунтириш тақдим этадилар.

Раҳбар комиссиянинг киритган таклифини, моддий жавобгар шахсларнинг тушунтиришларини кўриб чиқади ва қарор қабул қилади. Қарор ижобий бўлган тақдирда унинг номидан навлар аралашиб кетишини ҳисобга киритиш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Буйруқда қуйидаги ахборот бўлиши лозим:

инвентарлаш ўтказиш санаси ва уни ўтказиш тўғрисидаги буйруқнинг рақами;

товар-моддий бойликларнинг аниқланган ортиқча чиқиши ва камомадларининг миқдори (ҳар бир позиция бўйича);

қайта навларга ажратиш юзага келишининг сабаблари;

аниқланган тақдирда – қайта навларга ажратиш юзага келишида айбдор деб эътироф этилганлар шахслар тўғрисида маълумотлар;

инвентарлаш ўтказиш давомида аниқланган ортиқча чиқиш ва камомадларнинг ўзаро ҳисоб-китобини ўтказиш бўйича бош бухгалтерга фармойиш бериш;

жавобгар шахсларга маъмурий таъсир чоралари (19-сон БҲМСнинг 2.10-банди).

Бухгалтерия мазкур буйруқ асосида ўзаро ҳисоб-китобни ўтказиш орқали ҳар бир тур/номдаги ТМЗнинг қолдиғи бўйича тегишли ўзгаришларни киритади.

1. Камомад суммаси ортиқча чиқишлардан кўп бўлган тақдирда:

а) зарар суммаси буйруқда кўрсатилган моддий жавобгар шахс томонидан қопланади, корхонада харажат юзага келмайди;

б) буйруқда зарар суммаси моддий жавобгар шахс томонидан қопланиши кўрсатилмаган бўлса, у корхонанинг зарарларига ҳисобдан чиқарилади. Бунда мазкур харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегирилмайди (СК 317-м. 34-қ.)

2. Ортиқча чиқишлар суммаси камомаддан кўп бўлган тақдирда – бухгалтерия ҳисобида инвентарлаш ўтказиш натижалари бўйича аниқланган операцион фаолиятдан олинган бошқа даромадлар акс эттирилади (Йўриқноманинг 401, 402-бандлари, 21-сон БҲМСга 2-илова, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Мазкур даромад фойда солиғини солиш мақсадида ялпи даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 11-б.).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 576 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика