Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 14 / Солиқ солиш

Фоизсиз қарзнинг оқибатлари

 

ҚҚС тўловчиси бўлган хусусий корхона 2020 йилда жисмоний шахсга (якка тартибдаги тадбиркор эмас) товар (бутловчи қисмлар) кўринишида 1 млрд сўмлик фоизсиз қарз берди. Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор?

 

– Мазкур операция фойда солиғини солиш мақсадида реализация қилиш ва ҚҚС солинадиган айланма деб эътироф этилади.

Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФК 732-м.). Товарга мулк ҳуқуқининг ўтиши содир бўлаётгани туфайли мазкур операция фойда солиғини солиш мақсадида реализация қилиш деб эътироф этилади. Реализация қилишдан тушум ҚҚС ва акциз солиғини чегириб ташлаган ҳолда берилаётган товарлар қийматидан келиб чиқиб аниқланади (СК 297-м. 2-қ.).

Товарларни қарз шартномаси бўйича бериш ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.). Солиқ солинадиган айланма ҚҚСни ҳисобга киритмаган ҳолда берилаётган материалларнинг қиймати асосида аниқланади (СК 248-м.).

Қарз берувчи бўлмиш ҚҚС тўловчиси томонидан ҚҚС тўловчиси бўлмаган жисмоний шахсга товарлар берилганда белгиланган тартибда солиқ ҳисобланади. Бироқ материаллар қайтарилганда қарз берувчи ҚҚСни ҳисобга ололмайди, сабаби ҚҚС тўловчиси бўлмаган қарз олувчи ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди.

Бунда агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақлидирлар (СК 248-м. 4-қ.). Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли.

Солиқ солиш мақсадида қарз маблағларидан фоизсиз фойдаланишдан кўрилган даромадларни аниқлаш бўйича норма тадбиркорлик субъектлари – фойда солиғи ва айланмадан солиқни тўловчиларга тааллуқлидир. Мазкур норманинг жисмоний шахсларга алоқаси йўқ, шунинг учун қарз олувчида солиқ мажбуриятлари юзага келмайди.

Лекин уни рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахс сифатида эътироф этиш хатарлари ҳам мавжуд.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 583 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика