Norma.uz

Заём сўндирилиши: пул ўрнига хом ашё

 

Корхона Солиқ кодекси ва Президентнинг қарорларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади. Президентнинг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармони 6-бандига мувофиқ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар бекор қилиниши назарда тутилган.

Корхона имтиёзлар бекор қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда, 2019 йил учун мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобни қандай топшириши керак?

 

– Мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳам берилиши мумкин (Солиқ кодексининг 30-моддаси 2-қисми).

Президентнинг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармони билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидагилар бўйича тўлов муддатини 24 ойгача муддатга кечиктириш ваколати уларнинг мазкур солиқлар бўйича имтиёз бериш ҳуқуқини бекор қилган ҳолда берилади:

● юридик шахсларининг мол-мулкига солинадиган солиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

ягона ер солиғи.

Бу ПФ-5755-сон Фармон кучга кирган пайтдан эътиборан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари солиқлар бўйича имтиёзларни тақдим эта олмайдилар деган маънони англатади. Вазирлар Маҳкамасига муддатни кечиктиришни тақдим этиш тартибини тасдиқлаш топширилган, унда илгари тақдим этилган имтиёзларни тўловни кечиктиришга алмаштириш механизми назарда тутилиши лозим.

Корхонангиз Солиқ кодекси, Президентнинг қарорлари билан тақдим этиладиган имтиёзлардан фойдаланади. ПФ-5755-сон Фармонда улар бекор қилинмаган. 2019 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобини белгиланган шаклда ўзгартиришларсиз тақдим этинг.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 218 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика