2019 йилнинг I чорагида корхона чакана савдо билан шуғулланган, ЯСТ ставкаси 2% бўлган. II чоракдан улгуржи-чакана савдо билан шуғулланган, ЯСТ ставкаси эса 4% бўлган.
I чорак учун 4%лик ставка бўйича ЯСТни қўшимча ҳисоблаш лозимми?
– Ҳа, савдо фаолияти бўйича ярим йил учун олинган жами тушумга 4%лик ставка бўйича солиқ солинади. Сизнинг ҳолатда I чорак учун олинган тушум бўйича қўшимча ҳисоблаш лозим.
Солиқ даври у тугаганидан кейин солиқ солинадиган база аниқланадиган ҳамда солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси ҳисоблаб чиқариладиган даврдир (Солиқ кодексининг 29-моддаси). Солиқ даври бир неча ҳисобот даврига бўлиниши мумкин бўлиб, уларнинг якунлари бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ҳамда солиқлар тўлаш мажбурияти юзага келади.
Улгуржи-чакана савдони амалга оширадиган савдо корхоналари бутун ҳисобот (солиқ) даври учун жами товар оборотига 4%лик ставкасида ЯСТни қўллаши лозим (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 7-илова).
Календарь йил ЯСТ бўйича солиқ даври, йил чораги ҳисобот даври ҳисобланади (Солиқ кодексининг 359-моддаси). Бу календарь йил давомида ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база ортиб борувчи якун билан ҳисобланишини англатади (Солиқ кодексининг 360-моддаси). Тегишинча, январь-июнь даври учун корхона ушбу давр мобайнида улгуржи-чакана савдони амалга оширганлиги сабабли (ҳатто даврнинг айрим ойларида чакана савдодан ташқари, улгуржи савдо амалга оширилган бўлса ҳам) ЯСТ 4%лик ставка бўйича ҳисобланади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.
