Norma.uz

Имтиёз муддати тугаганда

 

Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, янги ташкил этилган корхоналар учун имтиёздан 5 йил давомида фойдаланган «А» корхонаси янги тузилган «Б» корхонасига қўшилишга қарор қилди.

Ҳуқуқий ворис ҳисобланган «Б» корхонасига «А» корхонаси қўшилганидан кейин имтиёз қўлланадими?

 

– Йўқ, имтиёз қўлланмайди.

Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 5 йил давомида барча солиқлардан, шунингдек мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади (5.05.2015 йилдаги ПҚ-2343-сон қарорнинг 5-банди). 5 йиллик муддат ўтганидан кейин имтиёзларнинг амал қилиши тўхтатилади.

Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади (ФКнинг 50-моддаси).

Бу солиқларни тўлашга оид мажбуриятларга ҳам тааллуқлидир. Шу тариқа, «А» корхонаси солиқларни тўлашдан озод этилган 5 йиллик муддат тугаганлиги сабабли «Б» корхонаси солиқ тўлаши лозим.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 293 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика