Norma.uz

Шартнома бўйича бериш – реклама акцияси эмас

 

Корхона – интернет-провайдер умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Мижозларни жалб этиш учун реклама акциясини ўтказишга қарор қилинди: акциянинг муайян шартларини бажаришда жисмоний шахслар билан Интернет тармоғига улаш юзасидан тузилган шартномалар бўйича инвентарь текин берилади.

Реклама акцияси жараёнида текин берилган ускунага (инвентарь) ҚҚС солинадими?

Ушбу харажатларни рекламага доир харажатларга киритиш ва фойда солиғи солинадиган базани аниқлашда чегириб ташлаш мумкинми?

Акция бўйича текин берилган ускуна қиймати жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланадими?

 

– Рекламани тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатлар «Реклама тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади. Реклама – бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот.

Экспертнинг фикрича, сизнинг ҳолатда ускуна текин берилиши муай­ян шахс билан тузилган шартнома бўйича унга берилган. Шунингдек ушбу жисмоний шахс билан ускунани (қурилмани) қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилиши лозим. Реклама кампанияси эса номуайян шахслар доирасига йўналтирилиши керак.

Хулоса:

жисмоний шахслар – мижозларингиз шартнома бўйича моддий наф тарзидаги даромад (совға) оладилар (Солиқ кодексининг ­177-моддаси ­1-қисми 2-банди). Ушбу даромадга тўлов манбаида ЖШДС солинади;

корхонангиз ускунага эгалик ҳуқуқини мижозларга берганлиги сабабли ускуна қиймати ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми ­1-банди). Ускунани сотиб олишда тўланган кирувчи ҚҚСни ҚҚС тўловчи ҳисобга олиши мумкин (Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-қисми);

жисмоний шахслар даромадига ўтказилган ускуна қиймати суммасига харажатлар солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 227 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика