Солиқ кодексининг 179-моддаси 33-банди ва 308-моддаси 4-бандига мувофиқ пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари бўйича имтиёзлар тақдим этилган.
Юқорида айтиб ўтилган имтиёзлар ВМнинг 9.09.2019 йилдаги 752-сон қарорида кўрсатилган теримчилар гуруҳлари раҳбарлари ва пахта йиғим-терими бўйича экспериментал марказларнинг раҳбарлари (менежерлари) даромадларига ҳам қўлланиладими?
– Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ВМнинг 9.09.2019 йилдаги 752-сон қарорининг 1-банди) билан «пахта йиғим-терими мавсумида (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлар фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) вақтинчалик ишсиз фуқаролардан тайинланадиган терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн сўмдан ҳамда тажриба тариқасида ташкил этилаётган пахта терим марказларининг раҳбарлари (менеджерлари)га ҳар ойда 3 млн сўмдан истисно тариқасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат ҳақи тўлаш тўғрисидаги» таклифлар маъқулланган.
Пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари ЖШДС тўлашдан озод этилган (Солиқ кодексининг 179-моддаси 33-банди). ВМнинг 752-сон қарорида тайинланган гуруҳ раҳбарларига пахта йиғим-терими учун эмас, балки гуруҳлар ва пахта йиғим-терими бўйича марказларга раҳбарлик қилганликлари учун ҳақ тўланиши назарда тутилган. Тегишинча, Солиқ кодексининг 179-моддаси 33-бандида ва 308-моддаси 4-бандида назарда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиши муайян таваккалчиликларни келтириб чиқаради.
Бунда Солиқ кодексининг 179-моддаси 5-бандига биноан вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришдан олинган даромадлар, агар бундай ишларга ёллаш вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида амалга оширилаётган бўлса, ЖШДСдан озод этилиши назарда тутилган. Юқорида айтиб ўтилган ходимларнинг даромадларига, улар вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида жалб этилган бўлсалар, мазкур имтиёз татбиқ этилиши мумкин.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.
