Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 21 / Бухгалтерга тавсиялар

Харажатлар бўйича «шпаргалка»

 

Бошловчи бухгалтерларда «Корхона харажатларини қандай қилиб тўғри таснифлаш мумкин?» деган савол кўп юзага келади. Бу саволга «Profi Training» бизнес-мактаби тренери Светлана Замильева жавоб беради.

 

Мисол учун, бухгалтер ҳисобда хўжалик операциясини – етказиб берувчи томонидан унга кўрсатилган хизматни акс эттирса, уни тўғри таҳлил қилиши ва қуйидагича бухгалтерия проводкасини амалга ошириши лозим бўлади:

● Ишлаб чиқариш таннархи счётининг дебети (9110, 9120, 9130) – Кредит 6010

ёхуд

● Харажатлар счётларининг дебети (9410, 9420, 9430) – Кредит 6010. 

Нафақат бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни шакллантириш учун, балки солиқ ҳисобини юритиш ва солиқ имтиёзларини қўллаш учун ҳам харажатларни тўғри таснифлай билиш муҳим.

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) қўллаган ҳолда харажатларни таснифлаш зарур.

Низомда хўжалик юритувчи субъектлар – юридик шахсларнинг, шунингдек юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашнинг ягона методологик асослари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби белгиланган. Низом бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида харажатларни ҳисоблаб чиқишда пайдо бўладиган тафовутлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

4 та асосий харажатлар гуруҳи мавжуд:

1) ишлаб чиқариш жараёнига, товарлар, ишлар ва хизматлар таннархига бевосита алоқадор бўлган, таннархни ҳисобга олувчи счётларга кирадиган харажатлар – 9100 (9110, 9120, 9130) ;

2) молиявий фаолият бўйича харажатлар – 9600 (9610, 9620 ва ҳ.к.). Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

● банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар;

● лизинг бўйича фоизларни тўлаш харажатлари;

● чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлар;

● сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва ҳ.к.) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;

● ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан қимматли қоғозлар бўйича салбий дисконт.

3) фавқулодда зарарлар (9720) – хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ҳодисалар ёки операциялар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари харажатлар моддалари. Муайян табиий офатлар, зилзилалар ва ҳ.к. натижасида кўрилиши мумкин;

4) ҳар бир корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва таннархни шакллантириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ойлик харажатлари ҳам мавжуд. Бундай харажатларга сотиш харажатлари (9410), маъмурий харажатлар (9420) ва бошқа операцион харажатлар (9430) киради.

Ушбу харажатлар турини батафсил кўриб чиқамиз: 

 

ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ

Сотиш харажатлари

 

Маъмурий харажатлар

 

Бошқа операцион харажатлар

 

● Товарларни темир йўл, ҳаво, автомобиль, денгиз, дарё транспортида ва от-уловда ташиш харажатлари. Ушбу моддага ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар киритилади.

● Товарлар ва хизматларни сотиш билан бевосита боғлиқ ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, уларни ижтимоий суғурталаш харажатлари.

● Савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва таъмирлаш харажатлари.

● Савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси.

● Инвентарлар ва хўжалик буюмлари қийматини ҳисобдан чиқариш ҳаражатлари ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш (таъмирлаш, ювиш, тузатиш, дезинфекция қилиш ва ҳ.к.) билан боғлиқ бошқа харажатлар. 

● Газ, ёқилғи, электр энергияси харажатлари.

● Товарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш харажатлари.

● Савдо рекламаси харажатлари.

● Ташиш, сақлаш ва сотиш чоғида товарларнинг йўқотилиши.

● Ўраш-жойлаш материаллари харажатлари.

● Мол-мулкни мажбурий суғурта қилиш харажатлари.

● Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлари.

● Вентиляторлар, машиналар ва уларнинг ҳаракатланувчи қисмларини ўрнатиш ва сақлаш, туйнуклар, ўйиқлар ва бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал тусдаги) харажатлар.

● Умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун тиббиёт муассасаларига ҳақ тўлаш.

● Касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари.

● Умумий овқатланиш корхоналарида қоғоз салфеткалар, қоғоз дастурхонлар, қоғоз стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати.

● Сотиш бозорларини ўрганиш бўйича харажатлар (маркетингга, рекламага сарфланган харажатлар).

● Юқорида санаб ўтилмаган сотиш бўйича бошқа харажатлар

 

● Маъмурий-бошқарув ходимларига тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, ижтимоий суғуртага ажратмалар.

● Хизмат енгил автотранспорти ва хизмат микроавтобусини сақлаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари.

● Хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни бошқариш харажатлари.

● Бошқарувнинг техник воситалари, алоқа узеллари, сигнализация воситалари, ҳисоблаш марказларини ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари.

● Телекоммуникациялар хизматлари, шу жумладан: маҳаллий тармоқлар; абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов; каналларни ижарага бериш; кўчма, йўлдош ва пейжинг алоқа; радиочастота спектридан фойдаланиш; маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет учун ҳақ тўлаш.

● Шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун ҳақ тўлаш. 

● Маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси учун ҳақ тўлаш.

● Маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситаларни сақлаш ва уларни тузатиш, шунингдек, эскириш (амортизация) харажатлари.

● Юқори ташкилотлар ва юридик шахслар бирлашмалари: вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқалар харажатларига ажратмалар.

● Ходимларни ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари.

● Бошқарув ходимларини хизмат сафарларига юбориш бўйича харажатлар.

● Вакиллик харажатлари.

● Умумий овқатланиш корхоналари ва бошқаларга биноларни текин бериш ва коммунал хизматлар қийматига ҳақ тўлаш харажатлари.

● Бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлмаган, табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига эга бўлган жамғармаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жорий харажатлар, табиий атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари.

● Хизматлар қийматини тўлаш ҳамда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларнинг мукофотлари бўйича харажатлар. 

● Маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган инвентарлар ва хўжалик анжомлари қийматини ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар

● Кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари. Ходимларга улар ишдан ажраган ҳолда малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимида ўқиган вақтда иш ҳақи тўлаш.

● Чала ишларни бартараф этиш харажатларини ва бошқа шунга ўхшаш харажатларни қоплаш.

● Маслаҳат, ахборот ва аудиторлик хизматларига ҳақ тўлаш.

● Ўзининг хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлари ва хўжаликларни сақлашдан кўрилган зарарлар.

● Саломатликни муҳофаза қилиш ва дам олишни ташкил этиш тадбирлари.

● Компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар, шунингдек ЯИТ суммаси, улар бўйича ҳисобланган ҳақ.

● Қонун ҳужжатларига ёки хўжалик юритувчи субъектнинг ўзининг қарорига мувофиқ мажбурий прогул вақти ёки паст ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш.

● Вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган тақдирда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳақиқий иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ.

● 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор бўлган аёлларга берилган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш.

● Ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа нарсаларни бепул бериш ёки ходимлар учун ишлар, хизматларни бажариш.

● Ходимларнинг шахсий истеъмоли учун мўлжалланган товарлар ва хизматлар харажатларини қоплаш.

● Болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақани тўлаш бўйича харажатлар.

● Пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бирйўла тўланадиган нафақалар.

● Хўжалик юритувчи субъектлардан уларнинг қайта ташкил этилиши, ходимлар ва штатлар сонининг қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларга тўловлар.

● Ходимларга тўланадиган моддий ёрдам.

● Соғлиқни сақлаш объектлари, қариялар ва ногиронлар уйлари, болалар мактабгача тарбия муассасалари, соғломлаштириш лагерлари, маданият ва спорт объектлари, халқ таълими муассасалари, шунингдек уй-жой фонди объектлари таъминотига харажатлар.

● Вақтинча тўхтатиб қўйилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини сақлаш харажатлари (бошқа манбалар ҳисобига қопланадиган харажатлардан ташқари).

● Банкнинг, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларига ҳақ тўлаш.

● Экология, соғломлаштириш ва бошқа хайрия жамғармаларига бадаллар.

● Тўланиши шубҳали қарзлар бўйича захирага ажратмалар.

● Зарарлар (ҳисобдан чиқаришдан, чиқиб кетишдан ва ҳ.к.), белгиланган ёки эътироф этилган, тўланган жарималар, пенялар, неустойкалар ва бошқа хил санкциялар, суд чиқимлари.

● Ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш харажатлари, ҳисобдан чиқариш, яратиш, ихтирочилик, тажриба-эксперимент ишларини ўтказиш харажатлари.

● Ижарага берилган асосий воситаларни таъминлаш харажатлари.

● Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдиган ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаш билан боғлиқ харажатлар.

● Бошқа харажатлар

 

 

Ушбу шпаргалка материал қулай ва доим «қўл остида» бўлишига умид қиламиз.

 

Прочитано: 8617 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика