Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 21 / Солиқ солиш амалиёти

Нормативдан ортиқ йўқотишлар: қаерга киритилади

 

Солиқ кодексининг 142-моддаси 7-банди маъносидан келиб чиқилса, ишлаб чиқаришдаги нормативдан ортиқ йўқотишлар моддий харажатлар жумласига киритилмаган, бироқ улар Солиқ кодексининг 141-моддасидаги 5 та чегириладиган харажатларнинг биронтасига ҳам киритилмаган. Улар Солиқ кодексининг 147-моддасидаги чегирилмайдиган харажатлар таркибида ҳам йўқ. Бу нормативдан ортиқ ишлаб чиқариш технологик харажатлари чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар таркибига кирмаслигини англатади. У ҳолда улар қаерга киритилади? Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган ноаниқликка йўл қўйилгани аён, Солиқ кодексининг 11-моддасига мувофиқ у солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади.

1. Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда нормативдан ортиқ ишлаб чиқариш йўқотишлари чегириладиган ёки чегирилмайдиган харажатларга киритилиши лозим?

2. Чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар жумласида санаб ўтилмаган йўқотишлар қаерга киритилиши лозим?

3. Бу саволга Солиқ кодексидан аниқ жавоб топиб бўлмаса, Солиқ кодексининг 11-моддасини қўллашга ва нормативдан ортиқ йўқотишларни чегириладиган харажатлар жумласига киритишга асосимиз борми?

 

1

Ишлаб чиқаришга моддий харажатларни қуйидаги таркибий қисмларга бўлиш мумкин:

● нормалар доирасидаги технологик йўқотишлар чегириладиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг 142-моддаси 7-банди);

● яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар – бошқа чегириладиган харажатларга (Солиқ кодексининг 145-моддаси 40-банди «и» кичик банди);

● моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидаги ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар – чегирилмайдиган харажатларга (Солиқ кодексининг 147-моддаси 1-банди).

Табиий камайиш нормаси – ишлаб чиқариш жараёнида ташиладиган юклар, омборга жойлаштириладиган товар-моддий бойликлар, хом ашё ва материаллар массаси ёки ҳажмини йўқотишнинг чекланган миқдори. ТМБнинг муайян физик-кимёвий хоссалари, шунингдек ишлаб чиқариш технологияси оқибатида ташқи муҳит таъсири остида камайиш юз беради. Норматив йўқотишлар ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг муайян турига доир идоравий (тармоқ) ҳужжатларда, шунингдек ТШ ва ТЙда акс эттирилган. Қолган ҳаммасини табиий эскириш нормаларидан ортиқ йўқотишлар жумласига киритиш мумкин.

Ҳар эҳтимолга қарши нормативдан ортиқ йўқотишларни чегирилмайдиган харажатларга киритган маъқул.

Илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритилаётганда худди шундай норма қўлланилади. Бироқ ҚҚС бўйича у аниқ шакллантирилган:

«Илгари ҳисобга олинган ҚҚС қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалардан, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалардан ортиқча моддий ресурслар бўйича йўқотишлар ва бузилишлар ҳолларида ҳисобга олишдан чиқариб ташланиши керак» (Солиқ кодексининг 220-моддаси).

 

2

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан Солиқ кодексининг 145-моддасига 62-банд «бошқа харажатлар» киритилган. Энди Солиқ кодексининг ­147-моддасида ўз аксини топмаган барча харажатларни чегириладиган харажатларга киритиш мумкин.

 

3

Сиз нормативдан ортиқ харажатларни киритиш бўйича ўзингиз қарор қабул қилишга ёки солиқ органларига тушунтириш беришларини сўраб мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Солиқ кодексининг 11-моддасини текшириш чоғида, текширувчиларнинг фикри сизникига мувофиқ келмаганда қўллашингиз мумкин.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 829 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика