Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 21 / Божхона

Йўловчилар ўртасида ҳуқуқий тарғибот: вокзалдан вагонгача

 

Мамлакатимиз ҳукуматининг жорий йил бошида бўлиб ўтган меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида самарали тушунтириш ишларини ташкил қилишга бағишланган мажлиси талабларидан келиб чиқиб, давлат божхона хизмати органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясидан келиб чиқиб, давлат божхона хизмати органлари ҳуқуқий тарғибот ойлигини ўтказди. Бунда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар замонавий ва халқчил усулларни қўллаган ҳолда олиб борилди. Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари пойтахтимизнинг Марказий темир йўл вокзалида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида аҳолини қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилиб борди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ахборот хизмати билан ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур тадбирда бир гуруҳ божхона ходимлари халқаро рейсларда хорижга отланаётган йўловчилар билан яккама-якка суҳбатлашиб, уларнинг сафар мақсади, кўзлаган манзилларида ишлаш ва яшаш шароитларининг нечоғлик кафолатланганлигини ўрганишди ҳамда божхона қонунчилигидан хабардор қилишди.

Тадбир доирасида йўловчиларга коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, миграция, жисмоний шахслар учун божхона қоидалари, хусусан божхона чегаралари орқали олиб ўтиш тақиқланган товарлар, нақд хорижий ва миллий валютани олиб ўтиш тартиби, жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб ўтишнинг меъёрлари акс эттирилган турли буклет ва флаерлар тарқатилди.

Давлат божхона хизмати органлари томонидан фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликдаги бу каби манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилди.

 

 

Саҳифани тайёрлашда ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори
Ҳусан ТАНГРИЕВ
материалларидан фойдаланилди.

 

Прочитано: 638 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика