Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 16 / Жавоб берамиз

Ҳисобга олиш ҳуқуқи

 

2019 йил 1 январдан кейин корхона ўз ҳисобидан харид қилган асосий воситалар бўйича ҚҚС қай тартибда ҳисобга олинади?

 

– Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситалар бўйича ҚҚС Солиқ кодексининг 218-моддасига мувофиқ ҳисобга олинади.

Корхона ҚҚС суммасини қуйидагича ҳисобга олиш ҳуқуқига эга:

● тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланиладиган кўчмас мулк сотиб олинганда – 36 календарь ой давомида тенг улушларда;

● асосий воситалар (кўчмас мулк бундан мустасно) сотиб олинганда – 12 календарь ой давомида тенг улушларда;

● қурилиши тугалланмаган объект сотиб олинганда (барпо этилганда) – уни фойдаланишга топширган пайтдан эътиборан (кўчмас мулк ва АВнинг бошқа турлари учун назарда тутилган тартибда).

Асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ҚҚСни ҳисобга олишнинг белгиланган муддати тугагунига қадар реализация қилинган тақдирда, ҳисобга олиниши лозим бўлган солиқнинг қолган суммаси тўлиқ ҳисобга олинади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 555 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика