Корхона ускуна сотиб олди. Қийматининг бир қисмини – етказиб берувчига, қолган қисмини эса талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шартномасига кўра бошқа корхонага тўлади.
Етказиб берувчи-кредитор ўзгарганда талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шартномасига кўра пул маблағларининг тўланиши қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?
– Талаб қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтказилиши – кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтиши. Талаб қилиш ҳуқуқи шартнома асосида ўтиши мумкин. Агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бунда қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди (ФКнинг 313-моддаси).
Қарздор-харидор учун бу ҳолда фақат етказиб берувчи-кредитор ўзгаради. Кредитор ўзгарганда ва ҳақ тўланганда бухгалтерия проводкалари қуйидагича расмийлаштирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Бу ҳақда ёзма билдиришнома олинганда кредитор (етказиб берувчи) ўзгаргани акс эттирилди
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (етказиб берувчи)»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (кредитор)»
|
Талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шартномасига кўра ҳақ тўланди
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (кредитор)»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.