Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 16 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Статистика янада шаффоф бўлади

 

Бу Президентнинг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (9.04.2019 йилдаги ПҚ-4273-сон) белгиланган.

 

Ҳужжат мамлакатимиз нуфузи 
ва инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш, маълумотларнинг фойдаланиш учун очиқлиги даражасини ошириш, фуқароларни хабардор қилиш механизмларини халқаро даражагача етказишга йўналтирилган.

Бунинг учун Давлат статистика қўмитаси (бундан кейин – Давстатқўм) очиқ маълумотларни (бундан кейин – Рўйхат) юритиш ва янгилаш ҳамда уларни Ҳукумат портали ҳузуридаги Очиқ маълумотлар порталида ўз вақтида акс эттириш бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг мувофиқлаштирувчиси этиб белгиланди.

Ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги ахборот фақат республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юқори турувчи тузилмалари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан эълон қилинади. Давлат органлари ва ташкилотларида халқаро рейтинглар билан ишлаш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш учун масъул бўлган махсус бўлинмалар ахборотни тайёрлайдилар ва Порталга жойлаштирадилар.

Қабул қилинган ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

● Жаҳон банкининг статистика салоҳияти индекси бўйича йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш мақсадли кўрсаткичлари;

● Портални такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси;

● 2020 йилдан бошлаб Халқаро бюджет ҳамжамиятининг Бюджет очиқлиги индексида Ўзбекистоннинг иштирок этишини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси»;

● маълумотларнинг очиқлик ҳолатини «Очиқ маълумотлар глобал индекси» ва «Очиқ маълумотлар барометри» талабларига мувофиқлаштиришга йўналтирилган бир қатор бошқа чора-тадбирлар.

Маълумотларни ва уларнинг эгаларини ўз ичига олган ягона реестрни шакллантирган ҳолда ҳисоботлар ва маълумотлар базаларининг барча турларини интеграциялашни назарда тутувчи маълумотларни бошқариш давлат тизимини яратиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

Шунингдек 2020 йилдан бошлаб «Очиқ маълумотлар глобал индекси» ва «Очиқ маълумотлар барометри» халқаро рейтингларида Ўзбекистоннинг иштирок этишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинади, Очиқ маълумотлар пухталиги модели («Open Data Maturity Model») асосида эса натижалари ҳар чоракда Порталда эълон қилиб бориладиган давлат органларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш механизми ишлаб чиқилади.

2020–2021 йилларда ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш кўзда тутилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 10.04.2019 йилдан кучга кирди.

Константин Мосин.

Прочитано: 554 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика