Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 16 / Солиқ ислоҳотлари

«Мен солиқ тўловчи»

 

Ёшлар ўртасида солиқ маданиятини шакллантиришга қаратилган акция ташкил этилди

Мазкур акция Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан Шаҳрисабз, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтди. Тадбирда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, Давлат солиқ қўмитаси ходимлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, ижодкор зиёлилар, таниқли эстрада хонандалари иштирок этди.

 

Бугунги ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг давлатга ишончи алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада солиқ органлари солиқ тўловчилар учун барча шароитни яратиб, муваффақиятли бизнес юритиш учун замин ҳозирлайди. Хусусан, солиқ ҳисоботларини топшириш учун ташриф буюриладиган шинам офислар, электрон шаклда солиқ хизматлари олиш учун зарур веб-ресурслар, call-марказ, ишонч телефонларининг туну кун фаолият кўрсатиши, оммавий тарғибот тадбирлари ташкил этилиши, ОАВ орқали солиқ тўловчилар учун қизиқарли ахборотлар тарқатилиши, ахборот-маълумот стендлари, буклет ва бошқа босма материаллар, шунингдек, ахборот тарқатишда видео, аудио ва бошқа техник воситалар имкониятидан унумли фойдаланилмоқда.

– Солиқ тизимини такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналиши – аҳолида солиқ маданиятини, жумладан, ёш авлод вакилларида солиқ саводхонлигини ошириш ва шу асосда юртимиз равнақи учун онгли солиқ тўловчиларни тарбиялашга эришишдан иборат, – дейди Давлат солиқ қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи Тўрабек Тўраев. – Ёш авлод вакиллари солиқларнинг моҳияти ва аҳамиятини тўғри англаши муҳим бўлиб, бу йўлда уларнинг келажакда қонунларга риоя қилиши ва давлат олдидаги ўз мажбуриятларига нисбатан масъулиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги тадбирлардан мақсад ҳам шу. Акциянинг Амир Темур таваллуди нишонланаётган кунларда ўтказилганида ҳам рамзий маъно бор, зеро, Соҳибқирон бобомиз дунёда биринчи бўлиб солиқ сиёсатига асос солган давлат арбобидир.

Акция давомида давлат солиқ органлари ходимлари ёшларга қизиқарли ва қулай муҳитда солиқлар ҳамда солиққа тортишнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Турли викториналар ўтказилди. Энг креатив, мазмунли изоҳга эга селфи соҳибларига совғалар топширилди. Шунингдек, бўлғуси солиқ тўловчиларга «Темур тузуклари» ва бошқа бадиий китоблар тақдим этилди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 593 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика