Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 40 / Божхона

«Хатокор тадбиркор»нинг режаси иш бермади

 

Натижада 181 млн сўмлик тўловлар ундириладиган бўлди

 

Божхона органлари божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) кодларини ўзгартириш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларига қарши самарали кураш олиб боришмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Арк-булоқ» ТИФ божхона пости ходимлари декларацияловчи шахс М.З. томонидан тақдим этилган товарнинг ТИФ ТН коди божхона юк декларациясида нотўғри таснифланиб расмийлаштирилганини аниқлашди. Натижада давлат бюджетига салкам 16 млн сўм божхона тўловлари ундирилмай қолишининг олдини олишди.

Яна бир ҳолатда мазкур постнинг ўзида декларацияловчи шахс В.Г. тақдим этган божхона юк декларациясида товарга нотўғри имтиёз қўлланилганлиги натижасида 42,1 млн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ундирилиши лозимлиги маълум бўлди.

«Тошкент-товар» ТИФ божхона пости ходимлари ҳам декларацияловчи шахс М.И.нинг хориждан пойтахтимизда фаолият юритаётган МЧЖ номига келган бир дона ускунанинг ТИФ ТН кодини нотўғри таснифлаб, божхона расмийлаштирувига тақдим этганлигини аниқлаганлар. Бу билан «хатокор тадбиркор» 46,2 млн сўмлик божхона тўловларини давлат бюджетидан яширишга ҳаракат қилган.

Бошқа бир ҳолатда корхона директори К.У. хориждан келтирилган газламалар товар кодини нотўғри кўрсатгани оқибатида ундан қўшимча 76,8 млн сўмлик божхона тўловлари ундирилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари бошлаб юборилган.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 680 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика