Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 40 / Божхона

Қайта ишлаш режимига расмийлаштиринг

 

Йил бошида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёздан фойдаланган ҳолда корхонамиз эҳтиёжлари учун совутгич ускунасини олиб келдик. Бу ускуна Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига киритилган. Демак, имтиёзлар ҳозирча ўз кучида қолган. Ускунанинг битта мажмуаси ишдан чиқди. Уни таъмирлатиш учун божхона тўловларисиз Россияга олиб чиқса бўладими?

В. Силаев.

 

– Ускунани божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланган ҳолда импорт қилувчи корхона импорт божхона божлари ва солиқларни тўлашдан озод этилиши амал қилиши тугашига қадар уни таъмирлатиш мақсадида олиб чиқиши мумкин, бунда ускуна «Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимига расмийлаштирилади.

Бу божхона режими шундай режимки, унда Ўзбекистон товарлари божхона ҳудудидан ташқарига қайта ишлаш ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона ҳудудига олиб кириш мақсадида олиб чиқилади. Мазкур товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўланишидан шартли озод этиш қўлланилади. Уларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди, бундан ушбу Кодекснинг ­54-моддасида назарда тутилган тақиқлар ва чекловлар мустасно.

Бу ўринда агар товарнинг олиб чиқилиши тўланган божхона божлари ва солиқлар суммасини қайтаришни, улардан озод қилишни ёхуд олиб чиқишда тақдим этиладиган тўловларни ундиришни талаб қилишга асос бўлса, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимидан фойдаланиш мумкин эмас. Шунингдек божхона тўловларини тўлашдан шартли озод этилган ҳолда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига илгари жойлаштирилган товарга нисбатан ушбу шартли озод этишнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ҳам бу режимдан фойдаланиб бўлмайди. Шундай товарни таъмирлаш, шу жумладан, уни тиклаш, модернизация қилиш, унинг бузилган ёки эскирган таркибий қисмларини (элементларини) алмаштириш ёки тиклаш, нуқсонларини бартараф этиш учун олиб чиқиш бундан мустасно (Божхона кодексининг 44-моддаси 2-қисми).

Товар божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига божхона органининг товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун Божхона кодекси 21-бобининг қоидаларига мувофиқ бериладиган рухсатномаси асосида жойлаштирилади.

Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга бир қатор талабларга ва шартларга риоя этилганда йўл қўйилади. Хусусан:

● божхона органлари олиб чиқилган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаши мумкин бўлганда, бундан БКнинг 46-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

● агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, божхона органларининг ахборот тизимида ушбу органларнинг рухсатномалари мавжуд бўлганда;

● техник-иқтисодий асосларнинг ва амалдаги қайта ишлаш жараёнининг кўрсаткичлари бир-бирига мос бўлса;

● товарни қайта ишлаш операциялари БК ­43-моддаси талабларига мувофиқ бўлса.

Улар БКнинг 49-моддасига мувофиқ қайта ишлаш учун олиб чиқилган товарга эквивалент бўлган товарни қайта ишлаш натижасида олинган бўлса, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш талаб этилмайди. Эквивалент компенсация – бу олиб чиқилган товардан олинган қайта ишлаш маҳсулотини бошқа эквивалент чет эл товари билан алмаштиришдир. Агар божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш операцияси товарни таъмирлашдан иборат бўлса, товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномаси асосида йўл қўйилади.

Божхона мақсадлари учун эквивалент чет эл товари деганда олиб чиқилган товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш натижасида олинган қайта ишлаш маҳсулотига ўз тавсифи, сифати ва техник хусусиятлари бўйича мос келувчи чет эл товари тушунилади.

Мазкур божхона режимида товар таъмирланаётганда қайта ишлаш маҳсулотининг алмаштирилишига қайта ишлаш маҳсулотига алмаштирилувчи товар таъмирлаш учун мўлжалланган товар билан айнан бир хил ёки унга ўхшаш бўлган тақдирда йўл қўйилади. Бундай маҳсулотнинг алмаштирилиши учун контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) тегишли қоидалари ва (ёки) товарни таъмирлаётган шахснинг кафиллик мажбуриятлари асос бўлади (БКнинг ­50-моддаси).

Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади. Улар орасида товарни қайта ишлаш учун ёки қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқишга доир контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) кўчирма нусхаси бўлиши керак.

Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар зарур бўлган тақдирда божхона органи ахборот тизимида бундай ҳужжатларнинг мавжудлигини мустақил равишда текширади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 784 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика