Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 40 / Бухгалтерга тавсиялар

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда

 

Ушбу тавсияда «Norma» МЧЖ экспертлари ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига кирувчи тўловларни қандай ҳисоблаш ва ҳисобга олишни тушунтирадилар.

 

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА БЎЛГАН МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ХАРАЖАТЛАРИ

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлариишлаб чиқариш таннархининг таркибий қисмларидан бири бўлиб, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатрида акс эттирилади (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.2-банди).

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига қуйидагилар киради:

Т/р

 

Харажатлар номи

 

1

 

Амалда бажарилган иш учун ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган иш ҳақи, шу жумладан мукофотлаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар

 

2

 

Касб маҳорати ва мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар

 

3

 

Иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган компенсация тусидаги тўловлар

 

4

 

Иш вахта усулида ташкил этилганда, иш вақти жамланиб ҳисобланганда ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳолларда иш вақтининг нормал давом этишидан ортиқ ишлаганлик муносабати билан бериладиган дам олиш (ортиқча ишланган иш вақти учун дам олиш) кунлари учун ҳақ тўлаш

 

5

 

Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш

 

6

 

Штатда турмайдиган ходимлар меҳнатига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ҳақ тўлаш

 

7

 

Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатига киритиладиган тўловларнинг бошқа турлари

 

 

 

Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

 

Иш ҳақи

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган иш ҳақини корхонангизда қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва лавозим маошларидан келиб чиқиб ҳисобланг.

Амалда бажарилган иш учун иш ҳақини у бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ҳисобланг.

Вақтбай меҳнатга ҳақ тўлашда амалда ишланган вақт (кун, соат) учун иш ҳақи ҳисобланади. Ишбай ҳақ тўлашда – ишлаб чиқарилган маҳсулотга қараб.

 

Иш ҳақини харажатларга қуйидагича киритинг:

ҳисоблаб ёзиш тамойили асосида у тўланган пайтда эмас, балки ҳисобланган пайтда (АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган 1-сон БҲМСнинг 16-банди.);

● 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш» счётининг кредити бўйича акс эттирилган ҳисоблаб ёзилган суммада.

 

МИСОЛ. Иш ҳақини ишлаб чиқариш харажатлари таркибида ҳисобга олиш

Март ойида ишлаб чиқаришдаги ишчиларга 30 000 минг сўм миқдорида иш ҳақи ҳисобланди. Ундан ЖШДС –
3 600 минг сўм ушлаб қолинди. Апрелда ишчиларнинг қўлига 26 400 минг сўм тегди, ЖШДС ва ШЖБПҲга ажратмалар тўланди.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Март

 

Ишлаб чиқаришдаги ишчиларга март ойи учун иш ҳақи ҳисобланди

 

30 000

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

ЖШДС ушлаб қолинди

 

3 600

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

ШЖБПҲга ажратмалар ҳисобланди

 

30

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

6530-«ШЖБПҲга тўловлар»

 

Апрель

 

Иш ҳақи нақд шаклда тўланди

 

26 400

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Бюджетга ЖШДС ўтказилди

 

3 570

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

ШЖБПҲга ажратмалар ўтказилди

 

30

 

6530-«ШЖБПҲга тўловлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

Иш ҳақи март ойида ҳисобланганлиги боис 30 000 минг сўм миқдорида I чоракдаги ишлаб чиқариш таннархига киритилади (Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатри).

 

Фақат ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ишлаб чиқариш таннархига киритинг. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиши қиймати уларнинг таннархига яқин бўлса, бу айниқса муҳим аҳамият касб этади.

Ишлаб чиқариш жараёнига тааллуқли бўлмаган харажатларни киритиш ҳисобига ишлаб чиқариш таннархининг оширилиши фойда солиғи ортиқча тўланишига олиб келиши мумкин.

 

МИСОЛ. Таннархнинг реализация қилишдан кўрилган натижага ва солиқ солинадиган базага таъсир кўрсатиши

Маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромад – 12 000 минг сўм.

I вариант:

ишлаб чиқариш таннархи – 10 000 минг сўм;

савдо менежерларининг иш ҳақи ва ундан ЯИТ учун харажатлар давр харажатларига киритилган – 5 000 минг сўм.

II вариант:

савдо менежерларининг иш ҳақи ва ундан ЯИТ учун харажатлар 5 000 минг сўм ишлаб чиқариш таннархига киритилган: 10 000 + 5 000 = 15 000 минг сўм.

Чегирилмайдиган харажатлар – 2 000 минг сўм.

Кўрсаткич

 

Тўғри

 

Нотўғри

 

Реализация қилишдан олинган даромад

 

12 000

 

12 000

 

Таннарх

 

10 000

 

15 000

 

Реализация қилишдан кўрилган натижа

 

2000

 

– 3 000

 

Давр харажатлари

 

5 000

 

 

Фойда солиғи тўлангунга қадар натижа

 

– 3 000

 

– 3 000

 

Таннархдан паст баҳода реализация қилишдан кўрилган зарар

 

 

3 000

 

Чегирилмайдиган харажатлар

 

2 000

 

2 000

 

Солиқ солинадиган фойда (зарар)

 

– 1 000

 

2 000

 

 

Иккала вариантда ҳам фойда солиғи тўлангунга қадар натижа бир хил бўлди: – 3 000 минг сўм. Бироқ:

I вариантда реализация қилишдан кўрилган натижа ижобий бўлди: 2 000 минг сўм. Чегирилмайдиган харажатларни инобатга олган ҳолда солиқ солинадиган база салбий: – 1 000 минг сўм бўлганлиги сабабли фойда солиғи нолга тенг;

II вариантда реализация қилишдан кўрилган натижа салбий бўлди: – 3 000 минг сўм. Таннархдан паст баҳода реализация қилиш чоғида реализация қилишдан кўрилган зарар солиқ солинадиган базага киритилади. Реализация қилишдан кўрилган зарар ва чегирилмайдиган харажатларни инобатга олган ҳолда солиқ солинадиган база:
2 000 минг сўм. Фойда солиғи суммаси 240 минг сўмни (2 000
 х 12%) ташкил этади.

Хуллас, II вариантда менежерларнинг иш ҳақи ва ундан ЯИТнинг ишлаб чиқариш таннархи таркибига нотўғри киритилиши натижасида фойда солиғи юзага келади, мазкур вазиятда у бўлмаслиги керак.

 

Ходим асосий ишидан ташқари бир ташкилотнинг ўзида ўриндошлик асосида қўшимча ишни ҳам бажарадиган ҳоллар тез-тез учраб туради. Бунда бир иши ишлаб чиқариш хусусиятига эга, иккинчиси маъмурий тусда бўлиши мумкин. Баъзан ўриндошлик расмийлаштирилмайди. Ходим шунчаки иккала функцияни бажариб, келишилган иш ҳақини олади.

Ушбу ходимнинг иш ҳақини тўлалигича ишлаб чиқариш таннархига ёки давр харажатларига киритсангиз, нотўғри қилган бўласиз. Бу фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани ва солиқ суммасини ўзгартириб юбориши мумкинлигини биламиз.

Қуйидагиларга киритиш тўғри бўлади:

● ишлаб чиқариш функцияларини бажарганлик учун иш ҳақи ва ундан ЯИТни – ишлаб чиқариш таннархига;

● маъмурий функцияларни бажарганлик учун иш ҳақи ва ундан ЯИТни – давр харажатларига.

 

Ички ўриндошлик бўйича ҳужжатларни албатта расмийлаштиринг.

Ходим 2 та лавозимда ишласа, ўриндошлик шартларини унинг меҳнат шартномасида акс эттиринг:

ўриндошлик бўйича иш вақти;

функционал вазифалари – улар лавозим йўриқномасида белгилаб қўйилиши мумкин;

ўриндошлик асосидаги иш учун тўлов ставкаси ва суммаси.

 

 

МИСОЛ. Ўриндошлик бўйича иш ҳақи ва ЯИТни ҳисобга олиш

Клиника бош шифокори ўриндошлик асосида 0,5 ставкада шифокор лавозимида ҳам ишлайди. Бош шифокор сифатида маъмурий функцияларни бажаради, шифокор сифатида эса тиббий хизмат кўрсатади.

Бош шифокорнинг иш ҳақи – 5 000 минг сўм, ЯИТ – 600 минг сўм.

Шифокорнинг иш ҳақи – 2 000 минг сўм, ЯИТ – 240 минг сўм.

Номи

 

Тўғри

 

Нотўғри

 

Нотўғри

 

Ишлаб чиқариш таннархи

 

2 240

(2 000 + 240)

7 840

(2 000 + 240 + 5 000 + 600)

 

 

Давр харажатлари

 

5 600

(5 000 + 600)

 

 

7 840

(2 000 + 240 + 5 000 + 600)

Жами харажатлар

 

7 840

 

7 840

 

7 840

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Бош шифокорнинг иш ҳақи ҳисобланди

 

5 000

 

9420-«Маъмурий харажатлар»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

Бош шифокорнинг иш ҳақидан ЯИТ ҳисобланди

 

600

 

9420-«Маъмурий харажатлар»

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

Шифокорнинг иш ҳақи ҳисобланди

 

2 000

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

Шифокорнинг иш ҳақидан ЯИТ ҳисобланди

 

240

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

 

 

Бош шифокорнинг иш ҳақи ва ундан ЯИТни давр харажатларига киритиб, 9420-«Маъмурий харажатлар» счётининг дебети бўйича акс эттирамиз. Шифокорнинг иш ҳақи ва ундан ЯИТни тиббий хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиб, 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича акс эттирамиз.

 

Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар

Улар қуйидагилар учун мукофотлар бўлиши мумкин:

● маҳсулот ишлаб чиқариш режасини бажарганлик ва ортиғи билан бажарганлик;

● моддий ресурсларни тежаганлик;

● сифат кўрсаткичларини таъминлаганлик;

● бошқа ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эришганлик.

Мукофотларни қатъий белгиланган суммада ёки асосий иш ҳақига, маҳсулот ишлаб чиқариш нормасига ёки бошқа кўрсаткичларга нисбатан фоизда белгиланг.

Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларнинг турлари ва ҳисоблаш тартибини буйруқ билан тасдиқланган Мукофотлаш тўғрисидаги низомда акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ортиғи билан бажарганлик учун мукофотни ҳисоблаш

Мукофотлаш тўғрисидаги низомда нормадан ортиқ ишлов берилган ҳар битта деталь учун 20 000 сўм миқдорида мукофот ҳисобланиши назарда тутилган. Бир ойлик ишлаб чиқариш нормаси – 30 та деталь. 1 та деталга ишлов берганлик учун ҳақ – 100 000 сўм. Ишчи 35 та деталга ишлов берди.

Бир ойлик иш ҳақи: 35 х 100 000 = 3 500 000 сўм.

Мукофот: (35 – 30) х 20 000 = 100 000 сўм.

Бир ой учун ҳисобланган жами сумма: 3 500 000 + 100 000 = 3 600 000 сўм.

 

Касб маҳорати ва мураббийлик учун устамалар ҳам рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга киради. Улар катта иш тажрибасига эга бўлган, ёш кадрларга устозлик қилувчи ишчиларга тўланади.

Бундай устамаларни жорий иш натижаларига боғламасдан, қатъий белгиланган суммада ёки асосий иш ҳақига нисбатан фоизда белгиланг.

Уларнинг тўланишини Мукофотлаш тўғрисидаги низомда назарда тутинг.

 

Қуйидагиларни ишлаб чиқариш таннархи таркибига киритманг:

бир йўла бериладиган мукофотлар;

йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар;

кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;

ушбу тўловларга ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммалари.

Уларни давр харажатларига киритинг.

 

Компенсациялар

 

Компенсация тусидаги тўловларнинг барчаси ходимларнинг иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ. Уларга қуйидагиларни киритинг:

Т/р

 

Номи

 

1

 

Тунги вақтда, ишдан ташқари вақтда, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун устамалар ва қўшимча ҳақ

 

2

 

Кўп сменали режимда ишлаганлик, бир неча касбда ишлаганлик ва хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги учун устамалар

 

3

 

Оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат ва табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун устамалар

 

4

 

Доимий иши йўлда ўтадиган ёки қатнов тусига эга бўлган ходимларга устамалар

 

5

 

Қурилишда, реконструкция қилишда ва мукаммал таъмирлашда бевосита банд бўлган, вахта усули билан ишларни бажарган ходимлар учун ишнинг кўчма ва қатнов хусусияти учун устама

 

6

 

Доимий равишда ер ости ишларида банд бўлган ходимларга қўшимча ҳақ

 

7

 

Туман коэффициентлари ҳамда чўл, сувсиз ва баланд тоғли жойларда ишлаганлик учун коэффициентлар билан белгиланган тўловлар

 

8

 

Иш жойигача ва орқага қайтишгача йўлда ўтадиган кунлар учун тўланадиган, вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган суммалар

 

 

 

Ишдан ташқари вақтда ишлаганлик учун

Қуйидагилар учун устамалар ва қўшимча тўловларни тўланг:

иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар учун – камида икки ҳисса миқдорида (МКнинг 157-моддаси);

тунги вақтдаги (соат 22.00 дан то соат 6.00 гача) ишлар учун – камида бир ярим баравар миқдорда (МКнинг 122, 158-моддалари).

Бундай устамаларни ҳисоблаш тартибини жамоа шартномасида ёки Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Тунги вақтдаги иш учун устама ҳисоблаш

Ходим бир ойда 168 соат ишлади, шундан 8 соати – тунги вақтда.

Ходимнинг соатбай тариф ставкаси – 20 000 сўм. У тунги вақтдаги иши учун соатбай тариф ставкасининг 50%и ҳисобидан устама олади.

Бир ойлик иш ҳақи 3 360 000 сўмга (168 х 20 000) тенг.

Тунги вақтдаги иши учун устама 80 000 сўмни (8 х 20 000 х 0,5) ташкил этади.

Жами 3 440 000 сўм (3 360 000 + 80 000) ҳисобланди.

 

Қўшимча иш учун

Ходим ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда иш вақти давомида бошқа касб ёки лавозимдаги қўшимча ишни бажарса, бу бир неча касбда ва лавозимда ишлаш ҳисобланади (18.10.2010 йилдаги 297-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 20-банди).

Бир неча касбда ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги ва бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун тўланадиган қўшимча ҳақ миқдорини жамоа шартномасида ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатида белгиланг. Суммани ходим билан келишувга кўра белгилаб, меҳнат шартномасида акс эттириш ёки раҳбар буйруғи билан расмийлаштириш мумкин (МКнинг 160-моддаси).

 

МИСОЛ. Хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги учун қўшимча тўлов ҳисоблаш

Ходим ишлаб чиқариш дастгоҳига хизмат кўрсатади. Унинг бир ойлик иш ҳақи 3 500 минг сўмни ташкил этади. Шунга ўхшаш ишни бажарувчи ходим 12 кунлик таътилга чиқди. Раҳбарият билан келишувга кўра бу вақтда биринчи ходим иккинчи ходимнинг таътил кунлари сонидан келиб чиқиб худди шу миқдорда ҳақ тўлаш шарти билан унинг дастгоҳига хизмат кўрсатадиган бўлди. Бир ойда – 25 иш куни.

Хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги учун ходим иш ҳақига қўшимча равишда 1 680 000 сўм (3 500 000 / 25 х 12) олади.

 

Оғир, зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун

Айрим тоифадаги ходимлар зарарли меҳнат шароитларида ишлаганликлари учун қонун ҳужжатлари билан устамалар белгиланади. Масалан, Рўйхатда келтирилган тиббиёт муассасаларида ҳамда лавозимларда ишлайдиган тиббиёт ходимлари ва фармацевтлар ўз тариф ставкасига (маошига) нисбатан фоизларда қўшимча тўлов оладилар (21.12.2005 йилдаги 276-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомга 2-илова).

Ишнинг кўчма ёки қатнов хусусияти учун

Бундай устамалар қуйидаги соҳадаги ходимларга тўланади:

● алоқа;

● темир йўл, дарё, автомобиль транспорти;

● катта йўллар;

● иши кўчма ёки қатнов хусусиятига эга бўлган бошқа ходимларга.

Устамалар тўлаш тартиби ва нормалари Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида низомда (6.09.2019 йилдаги 743-сон ВМҚга 3-илова) белгиланган.

Ишнинг кўчма хусусияти учун устамаларни, ходимлар ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб кела олмасалар, олисдаги объектларда (ишлар бажариладиган жойларда) ишлаган календарь кунлари учун тўланг. Шунингдек корхона жойлашган жойдан (йиғилиш пунктидан) иш жойигача ва орқага қайтишларигача йўлда ўтадиган кунлар учун тўланг.

 

МИСОЛ. Ишнинг кўчма хусусияти учун устама ҳисоблаш

Олисдаги объектда ишловчи ходимга ишининг кўчма хусусияти учун 100 000 сўмлик кундузги ставканинг 30%и миқдорида устама белгиланган. У ойнинг 22 иш кунидан 15 кунида ишлади, қолган кунлар таътилга тўғри келди. Бир ой 30 календарь кундан иборат. МҲЭКМ – 634 880 сўм.

Ишнинг кўчма хусусияти учун устама ҳақиқатда ишланган вақт учун тўланади – 450 000 сўм (100 000 х 0,3 х 15).

Бир ой учун 1 МҲЭКМ миқдоридаги устама ишлаб чиқариш таннархига киритилади (743-сон ВМҚга 3-илованинг 5, 14-бандлари).

Шу сабабли:

317 440 сўмни (634 880 / 30 х 15) ишлаб чиқариш таннархига киритинг;

132 560 сўмни (450 000 – 317 440) давр харажатларига киритинг.

Қатнов хусусияти учун устамаларни иши:

● йўлда ўтадиган;

● ташкилот турган аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган хизмат кўрсатиладиган участка доирасидаги хизмат сафарлари билан боғлиқ бўлган;

● яшаш жойига ёки ташкилот жойлашган жойга ҳар куни қайтиш имкони бўлган ҳолда ташкилот жойлашган жойдан анча олисда жойлашган объектларда ўтадиган ходимларга тўланг.

 

МИСОЛ. Ишнинг қатнов хусусияти учун устама ҳисоблаш

Темир йўл транспорти ходими йўлда ўтган ҳар бир сутка учун лавозим маошининг 3%и миқдорида ишнинг қатнов хусусияти учун устама олади. Унинг маоши 2 200 000 сўмни ташкил этади. Йўлда ўтган суткалар сони – 12 кун. Бир ой 30 календарь кундан иборат. МҲЭКМ – 634 880 сўм.

Ишнинг қатнов хусусияти учун устама 792 000 сўмга (2 200 000 х 0,03 х 12) тенг бўлади.

Бир ой учун 1 МҲЭКМ миқдоридаги устама ишлаб чиқариш таннархига киритилади (743-сон ВМҚга 3-илованинг 5, 9-бандлари).

Шу сабабли:

253 952 сўмни (634 880 / 30 х 12) ишлаб чиқариш таннархига киритинг;

538 048 сўмни (792 000 – 253 952) давр харажатларига киритинг.

 

Устамалар тўланадиган ходимларнинг касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхатини ҳамда ушбу устамалар миқдорларини жамоа шартномасида белгиланг.

 

Вахта усулида ишлаганлик учун

Ходимларингиз корхонадан анча олисдаги қурилиш-монтаж ёки ишга тушириш-созлаш ишларида банд бўлса, ишларни ташкил этишнинг вахта усулидан фойдаланинг. Уни ташкил этиш тартиби махсус Низом (АВ томонидан 28.11.1998 йилда 551-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган.

Вахта усули доим қўшимча харажатларга олиб келади, сабаби вахтадаги ходимларнинг ижтимоий-маиший масалаларини ҳал қилиш ҳамда уларга вахта усулида ишлаганлик учун устама тўлаш керак. Қурилишнинг вахта усулидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги техник-иқтисодий асосланмага кўра белгиланади.

Вахта усулини ташкил этиш бўйича қўшимча харажатларни қурилиш-монтаж ёки ишга тушириш-созлаш ишларининг смета қийматига киритинг.

Ходимларга вахтада бўлган ҳар бир календарь кун учун, шунингдек корхона турган жойдан (йиғилиш пунктидан) иш жойига ва орқага қайтишларигача йўлда ўтадиган кунлар учун устама ҳисобланг. Устамалар миқдорини жамоа шартномасида белгиланг.

 

МИСОЛ. Вахта усулида ишлаганлик учун устама ҳисоблаш

Вахтадаги ходим маошининг 25%и миқдорида устама олади, маоши 2 400 000 сўмни ташкил этади. Ходим ойнинг 30 календарь кунидан 20 кун вахтада бўлди.

Вахта усулида ишлаганлик учун устама: 2 400 000 / 30 х 20 х 0,25 = 400 000 сўм.

 

Туман коэффициентлари бўйича тўловлар

Корхонангиз табиий-иқлим шароити оғир, баланд тоғли, сувсиз ёки чўл ҳудудларда ишларни бажарса, бу доим катта харажат талаб этади. Ходимларнинг бундай харажатлари туман коэффициентлари ёрдамида қопланади.

Туман коэффициентлари:

● қонунчилик билан белгиланади;

● ходимларнинг иш ҳақига нисбатан қўлланилади;

ҳудудга қараб 1,1–1,7 қийматига эга бўлади.

Устама миқдори устама ҳисобланадиган ойнинг бошида амал қиладиган: 2019 йил 1 сентябргача – ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридан, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб эса МҲЭКМнинг 1,4 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган иш ҳақи суммасидан ҳисобланади (Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди, 743-сон ВМҚга 1-илова).

1.09.2019 йилдан МҲЭКМ 634 880 сўмни ташкил этади.

 

МИСОЛ. Туман коэффициенти бўйича тўловни ҳисоблаш

Учқудуқ шаҳрида жойлашган корхона ходими 1,6 миқдорида туман коэффициенти бўйича тўлов олади (Низомга ­1-илова). Ходимнинг маоши 1 500 000 сўмни ташкил этади.

Маоши МҲЭКМнинг 1,4 бараваридан кўп бўлганлиги сабабли туман коэффициенти бўйича тўловни МҲЭКМнинг 1,4 баравари миқдоридан белгилаймиз:

634 880 х 1,4 х 0,6 = 533 299,2 сўм.

Туман коэффициентини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи 2 033 299,2 сўмга (1 500 000 + 533 299,2) тенг бўлади.

 

 

Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентлари ва бундай жойлардаги ишлар учун қўшимча таътиллар ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар барча ташкилотлар томонидан қўлланиши мажбурийдир (743-сон ВМҚнинг 2-банди 4-хатбошиси).

 

Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш

 

Ишланмаган вақт учун ишлаб чиқаришдаги ходимларга тўланадиган қуйидаги тўловларни ишлаб чиқариш таннархига киритинг:

Т/р

 

Номи

 

1

 

Таътил пули, фойдаланилмаган таътиллар учун компенсациялар, ўсмирларнинг имтиёзли соатлари, болани овқатлантириш учун оналар ишидаги танаффуслар, шунингдек тиббий кўриклардан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш

 

2

 

Мажбурий таътилда бўлган ходимларга асосий иш ҳақини қисман сақлаб қолган ҳолда ҳақ тўлаш

 

3

 

Донор ходимларга қонни текшириш, топшириш кунлари учун ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш

 

4

 

Давлат вазифаларини бажарганлик учун (ҳарбий йиғинлар, фавқулодда вазиятлар бўйича йиғинлар ва б.) меҳнат ҳақи тўлаш

 

 

 

 

Таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсациялар

15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан асосий таътил берилади (МКнинг 134-моддаси).

Қуйидаги ходимларга қўшимча таътиллар берилади:

меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда ишловчи (МКнинг 137-моддаси);

оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишловчи (МКнинг 138-моддаси);

● қонунчиликда ёки меҳнат шартномаси шартлари билан назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Таътил пулини ҳисоблаш учун қуйидагилар зарур:

ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маоши (Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 1-банди, 11.03.1997 йилдаги 133-сон ВМҚга 6-илова);

● сўнгги 12 ой учун (биринчи йил ишловчиларга – тўлиқ ишлаган ойлар сони учун) ЯИТ ҳисобланадиган қўшимча тўловлар суммаси;

● 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда иш кунларининг ўртача ойлик сони. Бюджет ташкилотлари учун 2019 йилда у 25,1 га тенг (АВ томонидан 17.03.2018 йилда 2985-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 18-банди). Қолган ташкилотлар ҳам 2019 йил учун 25,1 қийматидан ёки умумқабул қилинган 25,4 қийматидан фойдаланишлари мумкин.

 

МИСОЛ. Таътил пулини ҳисоблаш

Ходимга 2019 йил 1 июндан бошлаб 18 иш кунига (15 куни асосий ва 3 куни қўшимча таътил) навбатдаги меҳнат таътили берилди. Ҳисоб-китоб қилинган кунда лавозим маоши 1 500 000 сўмни ташкил этган. ЯИТ солинадиган сўнгги 12 ой учун қўшимча тўловлар – 1 200 000 сўм.

Ўртача ойлик иш ҳақи 1 600 000 сўмга (1 500 000 + 1 200 000 / 12) тенг.

Таътил пули 1 133 858,27 сўмни (1 600 000 / 25,4 х 18) ташкил этади.

Ходимга қуйидаги ҳолларда фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланг:

● у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

● ходимнинг хоҳишига кўра меҳнат таътилининг энг оз муддатидан ортиқча қисми ўрнига (МКнинг 151-моддаси).

Масалан, меҳнат шартномаси шартларига кўра ходимга 24 иш кунига меҳнат таътили берилади. У асосий таътилнинг 15 куни давомида дам олади, қўшимча 9 куни учун эса пуллик компенсация олиши мумкин.

Компенсация суммасини ҳам таътил пулини ҳисоблагандек, фойдаланилмаган таътил кунлари сонига қараб аниқланг.

 

Жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганлик учун

Ходим ишга келмаса, бироқ бунда жамият манфаатларига доир фойдали ҳаракатларни амалга оширса, унга ўртача иш ҳақини тўланг. Бунда қуйидаги вазиятлар назарда тутилади (МКнинг 167-моддаси):

● ҳарбий йиғинлар;

● фавқулодда вазиятлар;

● қуйиш учун қон топшириш.

Бундай тўловлар сўнгги 2 календарь ой учун ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади (Тартибнинг 5-банди, 133-сон ВМҚга 6-илова).

 

МИСОЛ. Донорга тўланадиган суммани аниқлаш

Июнь ойида донор ходимга қон топшириш ва дам олиш учун 2 кун берилган. Унинг иш ҳақи қуйидаги миқдорни ташкил этди:

апрель ойининг 22 куни учун – 1 500 000 сўм;

май ойининг 20 куни учун – 1 360 000 сўм.

Ўртача кунлик иш ҳақи 68 095,24 сўмга ((1 500 000 + 1 360 000) / (22 + 20)) тенг.

Қон топширилган кунлар учун тўлов суммаси – 136 190,48 сўм (68 095,24 х 2).

 

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар (ФҲТ) бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш иш ҳақи бўйича тўловларга тенглаштирилади. ФҲШ бўйича ижрочи меҳнат қонунчилиги доирасида эмас, балки фуқаролик қонунчилиги доирасида ҳаракат қилади. Шу сабабли унга нисбатан меҳнат қонунчилиги нормалари татбиқ этилмайди.

ФҲШ бўйича бажарилган иш натижаларига кўра бажарилган ишлар (хизматлар) далолатномасини расмийлаштириб, унда унинг ҳажми ва қийматини акс эттиринг. Далолатнома ижрочига иш ҳақи ҳисоблаш, ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар ушлаб қолиш ҳамда ЯИТ ҳисоблаш учун асос бўлади.

Якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган шартнома бўйича ишларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бундан мустасно. Бу ишларни (хизматларни) бажариш учун корхона қилган харажатлардир. Улар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига киритилмайди.

 

Ижтимоий суғуртага ажратмалар

Ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларидан ижтимоий суғуртага ажратмаларни ишлаб чиқариш таннархига киритинг (54-сон ВМҚ билан тасдиқланган Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.3-банди).

Ягона ижтимоий тўлов ставкалари қуйидаги миқдорни ташкил этади (Солиқ кодексининг 308-1-моддаси):

● 25% – бюджет ташкилотлари ва устав фондида давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган корхоналар учун;

● 25% – қайси юридик шахс устав фондининг 50%и ва ундан кўпроқ қисми давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлса, ўша юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари учун;

● 12% – бошқа барча тадбиркорлик субъектлари учун.

 

Ушбу тавсияда кўриб чиқилган тўлов турларининг барчасига ҳам ЯИТ солинмайди:

Т/р

 

Тўлов номи

 

Солиқ кодексининг моддаси, банди

 

ЯИТ солинадими

 

1

 

Ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг иш ҳақи

 

172-м.

 

ҳа

 

2

 

Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар

 

173-м.

 

ҳа

 

3

 

Дам олиш ва байрам кунларида, тунги вақтда ишлаганлик учун тўловлар

 

174-м. 3-б.

 

ҳа

 

4

 

Қўшимча иш учун тўловлар

 

174-м. 4-б.

 

ҳа

 

5

 

Оғир, зарарли ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар

 

174-м. 2-б.

 

ҳа

 

6

 

Иши йўлда ўтадиган ёки қатнов тусига эга бўлган ишлар учун устамалар

 

171-м. 2-қ. 8-б.

 

Норма доирасида – йўқ

 

174-м. 5-б.

 

Нормадан юқори миқдорда – ҳа

 

7

 

Вахта усулида ишлаганлик учун устамалар

 

171-м. 2-қ. 8-б.

 

Норма доирасида – йўқ

 

174-м. 5-б.

 

Нормадан юқори миқдорда – ҳа

 

8

 

Туман коэффициентлари бўйича тўловлар

 

174-м. 1-б.

 

ҳа

 

9

 

Таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсациялар

 

175-м. 1-б.

 

ҳа

 

10

 

Жамият манфаатларига доир қилинган ҳаракатлар учун тўловлар

 

175-м. 3–4-б.

 

ҳа

 

11

 

ФҲШ бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

 

172-м.

 

ҳа

 

 

 

«Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.


Давоми бор.

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 16.07.2019 йилдаги 29 (1301), 23.07.2019 йилдаги 30 (1302), 2.09.2019 йилдаги 36 (1308), 17.09.2019 йилдаги 38 (1310), 24.09.2019 йилдаги 39 (1311)-сонларида.

Прочитано: 905 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика