Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 40 / Солиқ солиш

Дивидендлар товарлар билан тўланганда ҚҚС ҳисоби

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона муассисга (жисмоний шахсга) дивидендлар ҳисобига омбордаги товарни таннархи бўйича реализация қилади.

Товар таннархи – 100 минг сўм, ҚҚС (20%)* – 20 минг сўм, дивидендлардан солиқ - 5% бўлганда, тўланадиган дивидендлар суммасини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин?

Тўғри ҳисоб-китоб қилганмизми: тўланадиган дивидендлар суммаси – 126,32 минг сўм, улардан дивидендлардан солиқ - 6,32 минг сўм, товар қиймати ҚҚС билан – 120 минг сўм?

Дивидендлар товар билан тўланганда ҚҚС дивидендларни тақсимлаш суммасига киритилиши лозимми?

 

– Ҳа, дивидендлар товар билан тўланганда ҚҚС уларни тақсимлаш суммасига киритилади.

Муассисга дивидендларни тўлаш ҳисобига товар берилиши товарларни реализация қилиш обороти деб ­эътироф этилади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-банди). Товар таннархи – 100 минг сўм, ҚҚС (20%)* – 20 минг сўм, ҚҚС билан умумий етказиб бериш қиймати 120 минг сўмни ташкил қилади.

Дивидендлар кўринишидаги даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 176-моддаси ­2-банди), уларга 5%лик ставкада (Солиқ кодексининг 181-моддаси 2-хатбошиси) тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади (Солиқ кодексининг ­184-моддаси 3-банди). ҚҚС тўланадиган дивидендлар суммасига киритилади.

Муассисга дивидендлар ҳисобига ҚҚС билан 120 минг сўмлик товар тўланган бўлса, демак, ушбу сумма дивидендлардан солиқ чегирилган ҳолда 95%ни ташкил қилади. Тегишинча, тўланадиган дивидендлар суммаси 126,32 минг сўмни (120 х 100 / 95) ташкил этади.

Дивидендлар кўринишидаги даромад солиғининг суммаси 6,32 минг сўмни (126,32 х 5%) ташкил этади.

Демак, тўғри ҳисоб-китоб қилгансиз.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1144 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика