Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 40 / Долзарб мавзу

Арзонлаштирилган товарни реализация қилишда ҚҚС

 

Ташкилот (2019 йилнинг бошидан умумбелгиланган солиқлар тўловчиси) қоғоз ва картонларни улгуржи сотади. Ташиш, омборга жойлаш, ортиш ва тушириш чоғида товар қисман шикастланади, бу ҳолат омбор мудири томонидан ёзма маълумотда қайд этилади. Шикастланишлар сабабларини, уларнинг яхлит бир вараққа нисбатини аниқлаш ҳамда реализация қилиш мумкин бўлган нархини белгилаш учун комиссия тузилади, яъни товар арзонлаштирилади. Айрим ҳолатларда товарни реализация қилиш нархи олинган нархидан паст бўлиши мумкин.

1. Товарларни арзонлаштиришни тўғри расмийлаштиряпмизми, у бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

2. Арзонлаштирилган товарлар олинган нархидан паст нархларда реализация қилинишига қўшилган қиймат солиғи қандай солинади?

 

1

Товарларни арзонлаштириш операцияларини расмийлаштиришни тўғри ташкил қилгансиз.

Товарлар шикастланган бўлса, арзонлаштирилиши мумкин. Товар-моддий захиралар одатда сотишнинг соф қийматига қадар арзонлаштирилади. Қайта баҳолаш натижасида товарларнинг арзонлашиш суммаси у юзага келган ҳисобот даврининг харажатларига киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­4-сон БҲМСнинг 44, 45, ­47-бандлари).

Товарларнинг арзонлаштирилиши қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Дт 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти

Кт 2910-«Омбордаги товарлар» счёти.

 

2

Товарлар олинган нархдан паст нархларда реализация қилинган тақдирда, ҚҚС олинган нархдан келиб чиқиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 2-қисми). Арзонлаштирилган товарлар арзонлаштириш натижасида олинган нархидан паст нархларда реализация қилинган ҳолатларда ҳам мазкур нормага амал қилинади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 704 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика