Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 40 / Долзарб мавзу

ҚҚС бўйича ҳисоботда реализация қилиш оборотлари

 

Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сони ортиб бормоқда. Уларнинг барчаси ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тўлдирадилар. Бироқ ҳар доим уни тўлдириш бўйича саволлар юзага келади. Улардан бири қуйидагича: ҚҚС ва соддалаштирилган ҚҚС* бўйича ҳисоботда таннархидан паст нархда реализация қилиш ва бепул бериш қандай акс эттирилади?

 

Экспертларнинг фикри

ҚҚСни 20%лик* ставкада тўловчилар учун

Ушбу тоифадаги тўловчилар учун солиқ солинадиган база товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан паст нархларда реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда, товарларнинг таннархидан ёки товарлар олинган нархдан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Товарлар таннархидан паст нархда реализация қилинганда уларнинг таннархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқни ҚҚС ҳисоб-китобига (ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) 1-илованинг 0103-сатрида кўрсатинг.

 

Соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар учун*

Соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчилар томонидан солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қийматидан келиб чиқиб, унга ҚҚС киритилмасдан белгиланади (Солиқ кодексининг 226-3-моддаси ­3-қисми). Шу боис Соддалаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобида реализация қилиш қиймати ва таннархи ўртасидаги фарқни акс эттириш учун устун мавжуд эмас. Таннархдан паст нархларда реализация қилинганда реализация қилиш қиймати Соддалаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобининг 010-сатрида акс эттирилади.

Мол-мулкни бепул бериш реализация қилиш обороти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди 4-хатбошиси). Бунда етказиб бериш қиймати нолга тенг бўлади ва Соддалаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобининг 010-сатри қийматига таъсир кўрсатмайди. Тегишинча, соддалаштирилган ҚҚС ҳам нолга тенг бўлади.

 

Бошқа нуқтаи назар

Маҳсулот (товар) бепул берилиши ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади, унда етказиб бериш қиймати таннархга тенг бўлади. Етказиб бериш қийматига соддалаштирилган ҚҚС ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура Соддалаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобига 3-иловада акс эттирилади. Оборот Ҳисоб-китобга 1-иловада акс эттирилади.

 

Тошкент шаҳар ДСБ позицияси

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ­226-3-моддаси 1, 3-қисмларига мувофиқ «қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланади:

ушбу Кодекснинг 199 ва 200-моддаларида белгиланган тартибда аниқланадиган солиқ солинадиган оборот. Бунда ушбу Кодекснинг 38-бобида назарда тутилган, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида солиқ солинмайдиган оборот ҳисобланади;

ушбу Кодекснинг 201-моддасида белгиланган тартибда аниқланадиган солиқ солинадиган импорт.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғини киритмасдан белгиланади».

ЎзР Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-банди ­4-хатбошисига мувофиқ «товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб қуйидагилар эътироф этилади:

мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, шу жумладан:

мол-мулкни бепул бериш (ишларни бепул бажариш, хизматларни бепул кўрсатиш), шу жумладан юридик шахс ходимларига уларнинг мазкур юридик шахсдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжлари учун мол-мулкни бепул бериш (ишларни бепул бажариш, хизматларни бепул кўрсатиш), агар ушбу модда иккинчи қисмининг 6-бандида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса».

ЎзР Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ «реализация қилиш – сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш.

Ҳисобварақ-фактуралар, ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, товарлар жўнатилганлигини (топширилганлигини), ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи квитанциялар, чеклар ва бошқа ҳужжатлар реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлардир».

Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш), шу жумладан мол-мулкни бепул бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади.

Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан паст нархларда реализация қилинган ва бепул берилган тақдирда, солиқ солинадиган база товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинган ва бепул берилган қийматидан келиб чиқиб белгиланади.

Мазкур оборотлар АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қўшилган қиймати солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларининг Қўшилган қиймат солиғи (соддалаштирилган ҚҚС) ҳисоб-китобининг 010-сатрида акс эттирилиши лозим.

 


*Президентнинг 26.09.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5837-сон Фармонига мувофиқ 2009 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилган. Шунингдек 2020 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби бекор қилинади.

 

Прочитано: 826 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика