Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 40 / 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Касбидан шараф топиб…

 

Математика – жиддий фан. Божхона хизмати ходимининг машаққатли касбида бу жиддий фанни четлаб ўтиб бўлмайди албатта. Бугун Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида мазкур жиддий фандан божхона хизмати подполковниги Баётбек Отаниёзов дарс беради.

 

Ўз касбининг устаси бўлган Б.Отаниёзов божхона органларидаги хизмат фaолиятини 2006 йилда бошлаган. 2018 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар институтнинг Математика ва гуманитар фанлар кафедраси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Институт ўқув жараёнини такомиллаштириш, кафедра профессор-ўқитувчиларига ўқув-услубий материалларни тайёрлашда қаҳрамонимизнинг хизматлари катта. У педагогик фаолияти давомида кафедрада ўқитилаётган иқтисодчилар учун математика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, иқтисодий жараёнларни математик моделлаштириш фанларидан узлуксиз равишда маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боради.

Бундан ташқари ўзи ўқитаётган фанлар доирасида 10 та ўқув-услубий қўлланма ва ўндан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирган. Ҳозирги кунда у «Иқтисодий жараёнларни математик моделлаштириш асосида таълим самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий-тадқиқот ишларини давом эттириб келмоқда.

– Ҳаётдаги ҳар қандай муваффақиятнинг асоси илмдир. Шу маънода бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ишига жавобгар бўлган божхона хизмати ходимлари ҳам ҳар жиҳатдан билимли, виждонли ва маънавий баркамол бўлишлари кераклигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда, – дейди Баётбек Отаниёзов.

 

Азизбек САИДҚУЛОВ, божхона ходими.

 

Прочитано: 762 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика