Миллий матбуот марказида Давлат статистика қўмитаси томонидан «Инфляция: моҳияти, сабаблари ва намоён бўлиш шакллари ҳамда иқтисодиётдаги ўрни» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда таъкидланганидек, истеъмол нархлари индекси (ИНИ) – инфляция даражасини ифодалайдиган асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, ўртача истеъмолчи харид қиладиган товар ва хизматларнинг ўзгармас тўплами қийматининг умумий ўзгаришини ҳисоблайди.
Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 14,9 фоизга қимматлашди. Бу умумий ИНИнинг ўсишига 6,4 фоиз таъсир этди.
Ноозиқ-овқат товарлари нархларининг 12,5 фоизга ошгани ИНИнинг 4,4 фоиз ўсишига олиб келди. Хизмат кўрсатиш бўйича нархлар ва тарифлар ўртача 15,8 фоизга ошган.
Ҳар ойнинг якунида инфляция даражаси, нарх-наво кўрсаткичларига оид маълумотлар қўмитанинг
www.stat.uz расмий сайтида жойлаштириб борилади.
ЎзА материаллари асосида.