Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 07 / Жавоб берамиз

Экспортчилар учун бўлганидек

 

Президентнинг 26.03.2012 йилдаги ­ПҚ-1731-сон қарори 5-бандига мувофиқ, маҳаллий корхоналар – товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари эгаси бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган. Бундай шартномалар экспорт шартномаларига тенглаштирилади. Бунда маълумотлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилади ва экспорт қилувчи корхоналардек солиқ имтиёзлари берилади.

2019 йил 1 январдан бундай шартномалар бўйича ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланиладими?

 

– Дарҳақиқат, 2019 йил 1 январдан солиқ солиш тизимига кўп ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, жорий йил бошидан қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни камайтириш орқали ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби такомиллаштирилади (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармон).

Бироқ Президентнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон) шу пайтгача ўз кучини сақлаб қолган. Ҳужжат билан маҳаллий корхоналарга ЎзР ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари эгаси бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган. Кўрсатилган шартномалар экспорт қилувчи корхоналардек солиқ имтиёзлари берилган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади (ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-банди). Қонунчиликка мувофиқ экспорт қилувчи корхоналарга бериладиган солиқ имтиёзлари ва афзалликлари рўйхатида (ПҚ-1731-сон қарорга илова) товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солиш назарда тутилган (Солиқ кодексининг 212-моддаси).

Шу сабабли Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиладиган товарларни валютага хорижий ҳамкорларга етказиб берувчи корхона 0%лик ставкада ҚҚС солиш тарзидаги имтиёзни қўллаши мумкин.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1171 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика