Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 07 / Бухгалтерга ёрдам

Ҳомийлик ёрдамини қайтариш – қарзми ёки йўқми?

 

Тижорат ташкилоти ҳомийлик шартномасига кўра бошқа тижорат ташкилотига пул маблағларини беғараз ўтказди. 8 ой ўтгач (шу йилнинг ўзида) пул маблағларини олувчи ҳомийлик ёрдамини тўлиқ қайтарди.

Дастлаб пул маблағлари берилганда ҳомийлик ёрдами кўрсатган ташкилот бухгалтерия ҳисобида ҳомийлик ёрдами суммасини қуйидаги проводкалар билан ҳисобдан чиқарган: Дт 9430 – Кт 5110.

Ушбу операция қандай акс эттирилади? Унга молиявий қарз шартномаси деб қаралмайдими?

Маблағлардан 8 ой давомида фойдаланганлик учун фоиз ҳисоблаш керакми?

 

Ҳомийлик (ҳомийлик ёрдами) – илмий, тадқиқот, маданий фаолият амалга оширилганда юридик ва жисмоний шахслар томонидан қайтармаслик ва қай мақсадда фойдаланишни эркин танлаш шарти билан беғараз молиявий ва (ёки) моддий ёрдам (кўмак) бериш.

Келтирилган таърифдан ҳомийлик ёрдамининг қайтарилиши назарда тутилмаганлиги кўриниб турибди.

Агар шундай қилинган бўлса, ўтказилган сумма фоизсиз қайтариб бериш шарти билан олинган молиявий ёрдам (қарз) ҳисобланади (қарз шартномаси, ФКнинг ­732-моддаси).

Бу ҳолда қарз берувчи (ҳомий) илгари қайд этилган бухгалтерия проводкасига тузатиш киритиши:

Дт 9430-«Бошқа операцион харажатлар» – Кт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» ўрнига

5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар» дея қайд этиши лозим.

Қайтарилаётган пул маблағларининг олинишини қуйидаги проводка билан расмийлаштиринг:

Дт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – Кт 5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар».

Операция молиявий ёрдам сифатида расмийлаштирилса, ёрдам кўрсатган ташкилотда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Ёрдам (қарз) олувчида текин олинган мол-мулк – пул маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқи кўринишида бошқа даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 132-моддаси ­4-банди). Ушбу даромад МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади ва маблағлардан фойдаланиш муддатига боғлиқ бўлади (Солиқ кодексининг 135-моддаси 4-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1410 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика