Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 07 / Ҳисобот топширамиз

ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар

 

2018 йил IV чораги учун ЖШДС бўйича қуйидаги шаклларни (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) топшириш зарур:

● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар;

● Маълумотларга 1-илова «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)»;

● Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»;

● Маълумотларга 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси»;

● Маълумотларга 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси».

Йил чораги ЖШДС бўйича ҳисобот даври ҳисобланади (Солиқ кодексининг 183-моддаси 2-қисми). 2018 йил IV чораги учун ҳисоб-китоб солиқ органларига йиллик ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 187-моддаси 2-банди) – 2019 йил 15 февралда тақдим этилади.

 

ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРАЁТГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ЛОЗИМ

ЖШДС бўйича ҳисоботда Солиқ кодексининг 172–178-моддаларидаги, тўлов манбаи юридик шахс ҳисобланган жисмоний шахсларнинг барча даромадлари акс эттирилади. Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмида келтирилган, жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди.

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

Меҳнат шартномалари асосида жисмоний шахсларга тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланади. Булар:

● ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

● илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;

● рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (Солиқ кодексининг 173-моддаси);

● компенсация тўловлари (Солиқ кодексининг 174-моддаси);

● ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг ­175-моддаси).

Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар ҳам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради. Бундай шартномалар асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорларга тўловлар бундан мустасно.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича иш берувчи корхона солиқ агенти ҳисобланади. У жисмоний шахсларнинг ушбу даромадларидан ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ушлаб қолиши ва тўлаши шарт.

 

Мулкий даромадлар

Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари – уларнинг мол-мулки билан амалга ошириладиган операциялардан оладиган даромадлари. Улар меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ эмас. Бундай даромадларни корхона ходимлари ҳам, муассислар, мулкдорлар ёки чет жисмоний шахслар ҳам олиши мумкин.

Юридик шахс – Ўзбекистон резиденти жисмоний шахсга тўланган мулкий даромад бўйича солиқ агенти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 3-банди). Бинобарин, унинг даромадидан ЖШДС ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши керак.

Мулий даромадлар ШЖБПҲга ажратмалар солинадиган объект ҳисобланмайди. Бинобарин, ҳисобланган ЖШДС суммалари бюджетга тўлиқ тўланади.

Мулк оддий жисмоний шахсдан ҳам, якка тартибдаги тадбиркордан ҳам ижарага олиниши мумкин. Бу ҳолда ҳам корхона солиқ агенти ҳисобланади, у жисмоний шахсга тўланадиган ижара ҳақи суммасидан ЖШДС ушлаб қолиши ва тўлаши шарт. Бунда ЖШДС энг кам ставкада ушлаб қолинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

Мулкий даромадлар бўйича имтиёзлар берилиши мумкин (Солиқ кодексининг 179-моддаси).

 

Моддий наф тарзидаги даромадлар

Жисмоний шахслар томонидан юридик шахсдан олинадиган даромадлар моддий наф тарзидаги даромадлардир. Моддий наф тарзидаги даромадларни, корхона ходими ҳисобланиш-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай жисмоний шахс олиши мумкин.

Бундай даромадларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар билан биргаликда тўлов манбаида ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 2-банди). Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар учун бўлганидек ЖШДС ставкалари қўлланилади.

Солиқ даври мобайнида 6 ЭКИҲгача бўлган қийматдаги моддий наф тарзидаги даромадлар қуйидаги кўринишда тўланган бўлса, уларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди):

● ходимлар натура шаклида олган совғалар;

● илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам;

● вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам.

Бундай даромадлар бўйича ҳисоботларни тўлдиришда ЖШДС бўйича солиқ солинадиган базадан имтиёз суммасини чегириш зарур.

Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи корхона, унинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир (Солиқ кодексининг 184-моддаси 3-қисми). Бунда жисмоний шахс йил якунлари бўйича даромадлари тўғрисидаги декларацияни солиқ органларига тақдим этиши ва солиқни тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 189-моддаси 1-қисми).

Корхона билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадларига ШЖБПҲга ажратмалар солинмайди.

 

Бошқа даромадлар

Солиқ кодексида жисмоний шахслар оладиган бошқа даромадларнинг алоҳида рўйхати мавжуд (Солиқ кодексининг 178-моддаси). Корхоналар кўпинча қуйидаги турдаги бошқа даромадларни тўлайдилар:

● пенсиялар ва нафақалар (касаллик варақалари бўйича, бола туғилиши муносабати билан ва б.);

● меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси;

● моддий ёрдам.

Тўланган даромадлар суммалари ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатилган бўлиши керак. Уларга нисбатан имтиёз татбиқ этилса, бу ҳам ҳисоботда акс эттирилиши лозим.

 

ЖШДС БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА МИСОЛ

 

Кичик корхона 2018 йил 1 октябрдаги ҳолатга кўра қуйидаги кўрсаткичларга эга:

Номи

 

Суммалар, сўмда

 

Ходимларга даромадлар тўлаш бўйича қарз

 

11 160 000

 

шундан ЖШДС солинадиган даромадлар

 

11 160 000

 

Тўловлар бўйича қарз, шу жумладан:

 

1 900 000

 

ШЖБПҲга ажратмалар

 

327 414

 

бюджетга тўланадиган ЖШДС

 

1 572 586

 

 

 

Барча қарз 2018 йил 8 октябрда сўндирилган.

Корхонада ўриндошлар ва ФҲШ бўйича ишловчилар йўқ.

2018 йил 23 октябрда октябрь учун иш ҳақи бўйича аванс – 7 000 000 сўм берилган.

2018 йил октябрда ҳисобланган:

Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг турлари

 

Даромадларни олувчи жисмоний шахсларнинг сони

 

Суммалар, сўмда

 

Иш ҳақи

 

20

 

25 000 000

 

Бола туғилиши муносабати билан берилган моддий ёрдам

 

1

 

600 000

 

Бола туғилганда бир йўла тўланадиган суюнчи пули

 

1

 

368 600

 

Самарқанд шаҳрига 8 кунлик хизмат сафари учун суткалик харажатлар

 

1

 

400 000

 

Тошкент шаҳридаги майдони 75 кв.метрлик офис хонаси учун ижара ҳақи (муассисдан ижарага олинади)

 

1

 

1 400 000

 

 

 

Улардан ушлаб қолинган:

Солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар номи

 

Суммалар, сўмда

 

ЖШДС

 

2 555 000 (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан 2 450 000 cўм, ижара суммасидан 105 000 сўм)

 

шу жумладан ШЖБПҲга ажратмалар

 

436 155

 

шу жумладан бюджетга тўланадиган ЖШДС

 

2 118 845 (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан 2 013 845 сўм, ижара суммасидан 105 000 сўм)

 

Суғурта бадаллари

 

2 020 205

 

 

 

Тушунтиришлар:

Жисмоний шахсларга тўловларнинг турлари

 

Сумма, сўмда

 

Солиқ кодекси бўйича даромад тури

 

Солиқ оқибатлари

 

Изоҳлар

 

Иш ҳақи

 

25 000 000

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси)

 

ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади

 

 

Бола туғилиши муносабати билан берилган моддий ёрдам

 

600 000

 

Бошқа даромадлар

(Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди)

12 ЭКИҲ доирасида ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди

 

600 000 / 172 240 = 3,5

 

Бола туғилганда бир йўла тўланадиган суюнчи пули

 

368 600

 

Бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-банди)

 

ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. Бола туғилган санадаги ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади

 

Нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган суткалик харажатлар суммалари

 

184 300 х 10% х 8 кун = 147 440

 

Жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди)

 

ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди

 

ЎзР ичидаги хизмат сафарларида суткалик харажатлар нормалари Тошкент шаҳрида, шаҳарлар – вилоятлар марказларида – 1 сутка учун ЭКИҲнинг 10%и. ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттирилмайди. Нормалар доирасидаги компенсация тўловлари хизмат сафарининг ҳар бир кунига тўғри келадиган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади

 

Нормалардан ортиқ хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган суткалик харажатлар суммалари

 

400 000 – 147 440 = 252 560

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси, ­174-моддаси 9-банди)

 

ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади

 

Тўланган суткалик харажатлар ва нормалар доирасидаги суткалик харажатлар ўртасидаги фарқ

 

Офис хонаси учун ижара ҳақи

 

1 400 000

 

Мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 3-банди)

 

Энг кам ставкада ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси), ШЖБПҲга ажратмалар солинмайди

 

2018 йилда нотурар жой хоналарини ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаси – 1 кв.м учун 9 000 сўм (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга ­25-илова). Шартномага кўра ижара ҳақи суммаси – 1 кв.м учун 18 667 сўм (1 400 000 / 75 кв.м). ЖШДСни шартнома бўйича ижара ҳақи суммасидан ҳисоблаймиз: 1 400 000 х 7,5% = 105 000 сўм

 

 

 

2018 йил октябрь учун ҳисобланган жисмоний шахсларнинг барча даромадлари, ЖШДС ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар 2018 йил 8 ноябрда тўланган.

2018 йил 23 ноябрда ходимларга ноябрь учун иш ҳақи бўйича аванс – 7 000 000 сўм тўланган.

2018 йил ноябрда ҳисобланган:

Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг турлари

 

Даромадларни олувчи жисмоний шахсларнинг сони

 

Суммалар, сўмда

 

Иш ҳақи

 

19

 

23 500 000

 

Таътил пули (меҳнат таътили)

 

1

 

1 500 000

 

Ходимга совға (ноутбук)

 

1

 

3 000 000

 

 

Улардан ушлаб қолинган:

Солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар номи

 

Суммалар, сўмда

 

ЖШДС, шу жумладан:

 

2 600 000

 

ШЖБПҲга ажратмалар

 

470 435

 

Бюджетга тўланадиган ЖШДС

 

2 129 565

 

Суғурта бадаллари

 

2 000 000

 

 

Тушунтиришлар:

Жисмоний шахсларга тўловларнинг турлари

 

Сумма, сўмда

 

Солиқ кодекси бўйича даромад тури

 

Солиқ оқибатлари

 

Изоҳлар

 

Иш ҳақи

 

23 500 000

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси)

 

ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади

 

 

Таътил пули (меҳнат таътили)

 

1 500 000

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси, 175-моддаси 1-банди «а» кичик банди)

 

ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади

 

 

Ходимага қимматбаҳо совға

 

3 000 000

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 2-банди)

 

ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди. Солиқ даври мобайнида 6 ЭКИҲгача бўлган қийматдаги ходимларга совғалар тарзидаги даромадларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 14-банди)

 

ЖШДС солинадиган даромад 1 966 560 сўмга (3 000 000 – 172 240 х 6) тенг. Ушбу сумма ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қўшилади ва унга шкала бўйича ЖШДС солинади. Шунингдек ушбу суммага ШЖБПҲга ажратмалар солинади

 

 

2018 йил ноябрь учун ҳисобланган жисмоний шахсларнинг барча даромадлари, ЖШДС ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар 2018 йил 7 декабрда тўланган.

2018 йил 21 декабрда ходимларга декабрь учун иш ҳақи бўйича аванс – 7 000 000 сўм тўланган.

2018 йил декабрда ҳисобланган:

Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг турлари

 

Даромадларни олувчи жисмоний шахсларнинг сони

 

Суммалар, сўмда

 

Иш ҳақи

 

20

 

24 700 000

 

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик) варақаси бўйича

 

1

 

180 000

 

Муассислардан бирининг фарзандини хусусий болалар боғчасида боқиш ҳақини тўлаш. Сумма 2018 йил 3 декабрда тўланган. У ЖШДСни ушлаб қолмаслик ҳақида ариза ёзган

 

1

 

2 000 000

 

Муассисларга дивидендлар – 2018 йил 24 декабрда ҳисобланган, 2018 йил 25 декабрда пул маблағлари билан тўланган. Муассислар корхонада ишламайди

 

2

 

100 000 000

 

 

2018 йил декабрь учун ҳисобланган (тўланган) даромадлардан ушлаб қолинган:

Солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар номи

 

Суммалар, сўмда

 

Ходимларнинг даромадларидан ЖШДС, шу жумладан:

 

2 570 000

 

ШЖБПҲга ажратмалар

 

428 704

 

Бюджетга тўланадиган ЖШДС

 

2 141 296

 

Суғурта бадаллари

 

1 976 000

 

Муассисларнинг дивидендларидан ЖШДС (2018 йил 25 декабрда тўланган)

 

10 000 000

 

 

 

Тушунтиришлар:

Жисмоний шахсларга тўловларнинг турлари

 

Сумма, сўмда

 

Солиқ кодекси бўйича даромад тури

 

Солиқ оқибатлари

 

Изоҳлар

 

Иш ҳақи

 

24 700 000

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси)

 

ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади

 

 

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўловлар

 

180 000

 

Бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-банди)

 

ЖШДС ва ШЖБПҲга ажратмалар солинади. ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди

 

 

Муассислардан бирининг фарзандини хусусий болалар боғчасида боқиш ҳақини тўлаш. Сумма 2018 йил 3 декабрда тўланган. У ЖШДСни ушлаб қолмаслик ҳақида ариза ёзган

 

2 000 000

 

Моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 1-банди)

 

ЖШДС солинади. ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди

 

Корхона у билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДС ушлаб қолмаслиги мумкин (Солиқ кодексининг 184-моддаси 3-қисми). Ушбу тўловларга ШЖБПҲга ажратмалар ҳам солинмайди. Солиқ даври (йил) тугаганидан сўнг 30 кун ичида ЖШДС ушлаб қолинмаган бўлса, мазкур жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисида ДСИга маълумотнома тақдим этиш зарур (Солиқ кодексининг 187-моддаси 1-банди)

 

Муассисларга дивидендлар

 

100 000 000

 

Мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 2-банди)

 

ЖШДС солинади. ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди

 

10%лик ставкада ЖШДС солинади

 

 

 

Ҳисобот шаклларини тўлдирамиз.

 

Эътибор беринг!

Фақат маълумотлари мавжуд бўлган ҳисоб-китоб иловалари тўлдирилади.

 

2018 йил III чораги учун ЖШДС ҳисоботидан олинган маълумотлар:

Сатрлар номи

 

Сатрлар, устунлар

 

Суммалар, сўмда

 

Маълумотлардан:

 

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

328 346 634

 

Солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

005

 

700 000

 

Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси

 

006

 

5 738 320

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси

 

007

 

321 908 314

 

Жисмоний шахсларнинг солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлари

 

008

 

179 808 314

 

Дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар

 

009

 

140 000 000

 

Энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар (Солиқ кодексининг 181-моддаси)

 

010

 

2 100 000

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси

 

012

 

26 574 738

 

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

12 417 238

 

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

014

 

14 000 000

 

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

015

 

157 500

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси

 

017

 

2 934 357

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

018

 

284 562 544

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси

 

019

 

302 567 488

 

Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси

 

020

 

26 795 151

 

ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси

 

021

 

2 783 571

 

Маълумотларга 1-иловадан:

 

Чорак охирига қолдиқ:

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

2

 

11 160 000

 

Шулардан солиқ солинадиган даромадлар

 

3

 

11 160 000

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси

 

4

 

327 414

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

5

 

1 572 586

 

«Йил бошидан жами» сатри суммалари:

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

2

 

158 562 544

 

Шулардан солиқ солинадиган даромадлар

 

3

 

152 124 224

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси

 

4

 

2 934 357

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

5

 

12 574 738

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар, жами

 

6

 

176 567 488

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар, шу жумладан солиқ солинадиган

 

7

 

158 081 114

 

Улардан натура шаклидаги тўлов суммаси (6-устундан)

 

8

 

1 172 518

 

шу жумладан солиқ солинадиган (8-устундан)

 

9

 

139 078

 

6-устундан аванс сифатида тўланган иш ҳақи

 

10

 

46 500 000

 

ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси

 

11

 

2 783 571

 

Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

12

 

12 795 151

 

Маълумотларга 2-иловадан:

 

Тўланадиган дивидендлар ва фоизлардан қарз бўйича, бюджетга тўланадиган ЖШДС бўйича қолдиқ

 

3,4

 

0

 

«Йил бошидан жами» сатри суммалари:

 

Дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси

 

2

 

140 000 000

 

Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

3

 

14 000 000

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси

 

4

 

126 000 000

 

Дивиденд ва фоизларнинг жами тўланган суммаси (6-устун + 7-устун)

 

5

 

126 000 000

 

Шу жумладан пул шаклида

 

6

 

126 000 000

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўтказилган суммаси

 

8

 

14 000 000

 

 

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР

(ЙИЛ БОШИДАН ЎСИБ БОРУВЧИ ЯКУН БИЛАН ТЎЛДИРИЛАДИ)

(ҳисобот даври – 2018 йил IV чораги)

(сўмда)

N

 

Кўрсаткичлар

 

Сатрлар

 

Тўловчининг маълумотлари бўйича

 

1

 

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)

 

001

 

22

 

шу жумладан:

 

 

 

асосий иш жойи бўйича

 

002

 

20

 

асосий бўлмаган иш жойи бўйича

 

003

 

2

 

2

 

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

510 847 794

 

2.1

 

шулардан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

005

 

2 700 000

 

3

 

Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси

 

006

 

7 740 360

 

4

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шу жумладан:

(004-сатр – 005-сатр – 006-сатр):

007

 

500 407 434

 

4.1

 

солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

008

 

256 907 434

 

4.2

 

дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар

 

009

 

240 000 000

 

4.3

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

010

 

3 500 000

 

4.4

 

жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

011

 

0

 

5

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шу жумладан (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр):

 

012

 

42 964 444

 

5.1

 

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

18 701 944

 

5.2

 

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

014

 

24 000 000

 

5.3

 

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

015

 

262 500

 

5.4

 

011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

016

 

0

 

6

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

017

 

4 269 651

 

7

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси)

 

018

 

443 342 499

 

8

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

019

 

459 173 443

 

9

 

Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси

(1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

020

 

42 616 147

 

10

 

ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

021

 

4 017 575

 

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар 1 ва 2-иловалардаги маълумотлар асосида тўлдирилади.

Маълумотлардаги сатрлар суммалари ҳисоб-китоби:

Номи

 

Сатр рақами

 

Сумма, сўмда

 

Ҳисоблаш тартиби, сўмда

 

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

510 847 794

 

328 346 634 + 25 000 000 + 600 000 + 368 600 +

252 560 + 1 400 000 +23 500 000 + 1 500 000 + 3 000 000 +

24 700 000 + 180 000 +2 000 000 + 100 000 000

Солиқ агенти билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДС ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

005

 

2 700 000

 

700 000 + 2 000 000

 

Солиқ солишдан озод этиладиган даромадларнинг умумий суммаси

 

006

 

7 740 360

 

5 738 320 + 600 000 + 368 600 + 1 033 440

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шундан (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр)

 

007

 

500 407 434

 

510 847 794 - 2 700 000 - 7 740 360

 

солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

008

 

256 907 434

 

179 808 314 + 25 000 000 + 252 560 + 23 500 000 +

1 500 000 +1 966 560 + 24 700 000 + 180 000

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

18 701 944

 

12 417 238 + 2 013 845 + 2 129 565 + 2 141 296

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

017

 

4 269 651

 

2 934 457 + 436 155 + 470 435 + 428 704

 

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг
ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

1-ИЛОВА

2018 ЙИЛ IV ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАСИНИНГ

РАСШИФРОВКАСИ

(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

шулардан солиқ солинадиган даромадлар

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар

 

Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси

 

6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи

 

ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

жами

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

жами (6-устундан)

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

Чорак бошига қолдиқ

 

11 160 000

 

11 160 000

 

327 414

 

1 572 586

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

8.10.2018 й.

 

 

 

 

 

11 160 000

 

11 160 000

 

 

 

 

327 414

 

1 572 586

 

23.10.2018 й.

 

 

 

 

 

7 000 000

 

7 000 000

 

 

 

7 000 000

 

 

 

31.10.2018 й.

 

23 045 955

 

22 077 355

 

436 155

 

2 118 845

 

 

 

 

 

 

 

 

8.11.2018 й.

 

 

 

 

 

16 045 955

 

15 077 355

 

 

 

 

436 155

 

2 118 845

 

23.11.2018 й.

 

 

 

 

 

7 000 000

 

7 000 000

 

 

 

7 000 000

 

 

 

30.11.2018 й.

 

23 400 000

 

22 366 560

 

470 435

 

2 129 565

 

 

 

 

 

 

 

 

3.12.2018 й.

 

2 000 000

 

 

 

 

2 000 000

 

 

 

 

 

 

 

7.12.2018 й.

 

 

 

 

 

16 400 000

 

15 366 560

 

2 675 518

 

1 642 078

 

 

470 435

 

2 129 565

 

21.12.2018 й.

 

 

 

 

 

7 000 000

 

7 000 000

 

 

 

7 000 000

 

 

 

31.12.2018 й.

 

20 334 000

 

20 334 000

 

428 704

 

2 141 296

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

68 779 955

 

64 777 915

 

1 335 294

 

6 389 706

 

66 605 955

 

62 603 915

 

2 675 518

 

1 642 078

 

21 000 000

 

1 234 004

 

5 820 996

 

Чорак охирига қолдиқ

 

13 334 000

 

13 334 000

 

428 704

 

2 141 296

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами

 

227 342 499

 

216 902 139

 

4 269 651

 

18 964 444

 

243 173 443

 

220 685 029

 

3 848 036

 

1 781 156

 

67 500 000

 

4 017 575

 

18 616 147

 

 

 

Маълумотларга 1-иловада:

● чорак бошига қолдиқ ўтган чорак охирига қолдиқдан кўчирилади;

● даромадлар тўланган саналар ва суммалар банк счёти кўчирмалари, чиқим касса ордерлари ва тўлов қайдномалари асосида аниқланади;

● солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига бадаллар тўланган саналар ва суммалар банк счёти кўчирмалари асосида аниқланади;

● ҳисобланган даромадлар суммалари ҳисоб-китоб қайдномалари ва даромадлар ҳисобланиши учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида аниқланади.

Маълумотларга 1-илованинг 2 ва 3-устунларидаги суммалар ҳисоб-китоби:

 

Саналар

 

Номи

 

Устун рақами

 

Сумма, сўмда

 

Ҳисоблаш тартиби

 

31.10.2018 й.

 

ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

2-устун

 

23 045 955

 

(25 000 000 сўм (иш ҳақи) + 600 000 сўм (моддий ёрдам) + 368 600 сўм (суюнчи пули) + 252 560 сўм (нормадан ортиқ суткалик харажатлар) + 1 400 000 сўм (ижара ҳақи)) – (2 555 000 сўм (ЖШДС) + 2 020 205 сўм (суғурта бадаллари))

 

31.10.2018 й.

 

шундан солиқ солинадиган даромадлар

 

3-устун

 

22 077 355

 

23 045 955 (2-устундаги сумма) – (600 000 сўм (моддий ёрдам) + 368 600 сўм (суюнчи пули))

 

30.11.2018 й.

 

ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

2-устун

 

23 400 000

 

23 500 000 сўм (иш ҳақи) + 1 500 000 сўм (таътил пули) + 3 000 000 сўм (совға) – (2 600 000 сўм (ЖШДС) + 2 000 000 сўм (суғурта бадаллари))

 

30.11.2018 й.

 

шундан солиқ солинадиган даромадлар

 

3-устун

 

22 366 560

 

23 400 000 сўм (2-устундаги сумма) – 1 033 440 сўм (моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича имтиёз суммаси, тушунтиришларга қаранг)

 

7.12.2018 й.

 

шундан натура шаклида тўланган сумма, жами (6-устундан)

 

8-устун

 

2 675 518

 

ЖШДС чегирилган ҳолда берилган қимматбаҳо совға қиймати. Айтайлик, ЖШДС солинадиган қимматбаҳо совға қийматининг бир қисмига 16,5%лик ставкада солиқ солинган:

3 000 000 – 1 966 560 х 16,5% = 2 675 518 сўм.

7.12.2018 й.

 

шундан натура шаклида тўланган сумма, шу жумладан солиқ солинадиган

 

9-устун

 

1 642 078

 

8-устундаги солиқ солинадиган сумма:

1 966 560 – 1 966 560 х 16,5% = 1 642 078 сўм

31.12.2018 й.

 

ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

2-устун

 

20 334 000

 

24 700 000 сўм (иш ҳақи) + 180 000 сўм (касаллик варақаси) –

(2 570 000 сўм (ЖШДС) + 1 976 000 сўм (суғурта бадаллари))

31.12.2018 й.

 

шундан солиқ солинадиган даромадлар

 

3-устун

 

20 334 000

 

2018 йил декабрда ЖШДС солинмайдиган даромадлар ҳисобланмаган (ариза асосида ЖШДС солинмайдиган моддий наф тарзидаги даромад бундан мустасно). Шу сабабли 3-устунда 2-устундаги сумма такроран қайд этилади

 

 

 

Маълумотларга 1-илованинг «Йил бошидан жами» сатри 2–12-устунларидаги суммалар 2018 йил I, II, III ва IV чораклари учун ушбу шаклнинг тегишли устунлари якунларини қўшиш йўли билан аниқланади.

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг

ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

2-ИЛОВА

2018 ЙИЛ IV ЧОРАК УЧУН ТЎЛАНГАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР ҲАМДА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ СУММАСИНИНГ

РАСШИФРОВКАСИ

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Дивиденд ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси

 

Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси

 

Дивиденд ва фоизларнинг тўланган суммаси (6-устун + 7-устун)

 

шу жумладан:

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўтказилган суммаси

 

пул шаклида

 

натура шаклида

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

Чорак бошига қолдиқ

 

х

 

0

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

24.12.2018 й.

 

100 000 000

 

10 000 000

 

90 000 000

 

 

 

 

 

25.12.2018 й.

 

 

 

 

90 000 000

 

90 000 000

 

 

10 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

100 000 000

 

10 000 000

 

90 000 000

 

90 000 000

 

90 000 000

 

 

10 000 000

 

Чорак охирига қолдиқ

 

х

 

0

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами*

 

240 000 000

 

24 000 000

 

216 000000

 

216 000 000

 

216 000 000

 

 

24 000 000

 

 

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг

ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

3-ИЛОВА

2018 ЙИЛ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ҲИСОБЛАНГАН ДАРОМАДЛАР

РАСШИФРОВКАСИ

(сўмда)

Кўрсаткич номи

 

Сатр коди

 

 Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони

 

Даромад суммаси

 

Жисмоний шахсларнинг даромадлари – жами (02-сатр + 03- сатр + 04-сатр + 06-сатр)

 

01

 

х

 

510 847 794

 

шу жумладан:

 

 

х

 

х

 

а) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172, 173, 174, 175-моддалари)

 

02

 

20

 

253 817 754

 

шундан:

 

 

х

 

х

 

предмети ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар

 

021

 

 

 

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар

 

022

 

 

 

б) мулкий даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 176-моддаси)

 

03

 

2

 

243 500 000

 

шундан:

 

 

х

 

х

 

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар

 

031

 

1

 

3 500 000

 

дивидендлар

 

032

 

2

 

240 000 000

 

фоизлар

 

033

 

 

 

в) моддий наф тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 177-моддаси)

 

04

 

4

 

8 400 000

 

шундан:

 

 

 

 

солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсларнинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

05

 

1

 

2 700 000

 

г) бошқа даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 178-моддаси)*

 

06

 

8

 

5 130 040

 

 

 

*Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари бундан мустасно.

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг

ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

4-ИЛОВА

2018 ЙИЛ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ СОЛИҚ СОЛИШДАН

ОЗОД ЭТИЛГАН ДАРОМАДЛАРИ

РАСШИФРОВКАСИ

(сўмда)

Кўрсаткич номи

 

Сатр коди

 

 Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

 

Даромад суммаси

 

Имтиёзлар суммаси – жами (02-сатр + 05-сатр),

 

01

 

х

 

7 740 360

 

шу жумладан:

 

 

х

 

х

 

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (03-сатр + 04-сатр):

 

02

 

11

 

7 740 360

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (031–03…-сатрлар йиғиндиси),

 

03

 

11

 

7 740 360

 

 шу жумладан:

 

 

х

 

х

 

  моддий ёрдам суммалари (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди)

 

0311

 

5

 

3 558 360

 

юридик шахсдан 6 ЭКИҲгача миқдорда олинган совғаларнинг қиймати
(Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди)

 

0312

 

3

 

3 100 320

 

ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар
(Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди)

 

0313

 

3

 

1 081 680

 

 

031…

 

 

 

25) давлат пенсиялари

 

032

 

 

 

 

 

033

 

 

 

30) ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари

 

034

 

 

 

30) «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари

 

035

 

 

 

31) Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромад суммалари

 

036

 

 

 

31) Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган фуқаролар иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари

 

037

 

 

 

 

 

03…

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади ) (041–04…- сатрлар йиғиндиси),

 

04

 

0

 

0

 

шу жумладан:

 

 

х

 

х

 

 

 

041

 

 

 

 

 

042

 

 

 

 

 

04…

 

 

 

б) бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ – жами: (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек имтиёз банди ва унинг мазмуни кўрсатилади) (051–05… -сатрлар йиғиндиси),

 

05

 

0

 

0

 

шу жумладан:

 

 

х

 

х

 

 

 

051

 

 

 

 

 

052

 

 

 

 

05…

 

 

 

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1615 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика