Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 07 / Солиқ солиш

Солиқ солиш тизимини ўзгартиришга тўғри келади

 

Микрофирма (қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси) 3 та фаолият тури бўйича қарийб 400 млн сўмлик суммадаги хизматларни кўрсатди. 2018 йилда ягона солиқ тўловини тўлаган. Қарийб 40 млрд сўмлик суммадаги қимматли қоғозлар билан тузилган битимлар бўйича фонд биржасидаги брокерлик (воситачилик) хизматлари учун воситачилик ҳақи сифатида ушбу хизматлар қийматидан қарийб 150 млн сўм олдик. Солиқ кодексининг 350-моддаси 2-қисмига мувофиқ, воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар йиллик айланманинг (тушумнинг) белгиланган чегаравий миқдорини товар айланмасидан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради.

2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилот учун солиқларни тўлашнинг қандай тартиби (умумбелгиланган солиқлар ёки ягона солиқ тўлови) қўлланилади?

 

Корхонангиз 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлаши керак.

Воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар йиллик айланманинг (тушумнинг) белгиланган чегаравий миқдорини товар айланмасидан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради (Солиқ кодексининг 350-моддаси 2-қисми).

ЎзР қонунчилигида «битим суммаси» таърифи берилмаган. Ушбу атама воситачилик хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларнинг намунавий шаклларида қуйидаги мазмунда берилади: «Воситачига воситачилик ҳақи битим суммасининг – фоизи миқдорида белгиланади».

Воситачилик фаолияти учун чегаравий айланма ялпи тушумдан эмас, балки товар айланмасидан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда белгилангани инобатга олинса, корхонангиз ушбу чегара – 1 млрд сўмдан ошиб кетган. Тегишинча, 2019 йилдан бошлаб солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини қўллайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1144 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика