Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 37 / Солиқ солиш

ҚҚС: нималар ҳисобга қабул қилинади

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонада ҚҚСдан озод қилинган спорт хизматлари хизматларни реализация қилиш умумий ҳажмининг 47%ини ташкил этади. У ҚҚС солинадиган хизматларни ҳам кўрсатади: кўчмас мулкни ижарага бериш – 50%, умумий овқатланиш – 2%, чакана савдо – 1%.

Корхонада харажатларни мутаносиб тақсимлаш усули қўлланади. Ижарага олувчиларнинг айримлари билан коммунал хизматларни қоплаш шартномаси тузилган (ҳисобварақ-фактураларда ҚҚС кўрсатилган).

Айрим ижарага олувчилар коммунал хизматларнинг бир қисмини қопласалар, олинган товарлар ва хизматлар (газ, электр, сув) бўйича ҚҚСни қандай қилиб тўғри ҳисобга киритиш мумкин?

 

– Ижара шартномасига кўра коммунал хизматлар (электр энергияси, газ, сув) қиймати ижара ҳақи суммасига кирмай, ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар ҳажмига қараб қопланса, ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада қуйидагилар алоҳида сатрда кўрсатилади:

● ижага шартномасига мувофиқ ижара ҳақи суммаси, ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда;

● ижарага олувчи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун қопланиши лозим бўлган сумма, ушбу хизматлар қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда (ҳатто ижарага олувчи ҚҚС тўловчи бўлмаса ҳам).

Коммунал хизматлар бўйича ҚҚСнинг ижарага олувчи қоплаган суммаси ижарага берувчида ҳисобга киритилмайди, сабаби у унинг харажати (ва даромади) ҳисобланмайди.

Коммунал хизматлар бўйича ҚҚС суммасини ҚҚС тўловчи ижарага олувчи ижарага берувчининг ҳисобварақ-фактураси асосида ҳисобга олиши мумкин (Тартибнинг 49, 50-бандлари, 3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ижарага берувчи фақат ўзи истеъмол қилган хизматлар қисмида коммунал хизматлар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга киритиши мумкин. Бунинг устига, фақат ҚҚС солинадиган оборотга тўғри келадиган қисмини (Солиқ кодексининг 221-моддаси).

 

МИСОЛ. ҚҚС тўловчи корхона ҚҚС билан коммунал хизматлар учун 6 000 минг сўм тўлади. Шундан 4 800 минг сўмни ижарага олувчилар қоплайди, 1 200 минг сўм эса – корхонанинг ўзи истеъмол қилган хизматлар қиймати.

Корхона умумий реализация ҳажмининг 47%и ҚҚСдан озод қилинган, 53%ига ҚҚС солинади.

Қоплам суммаси – 4 800 минг сўм корхона харажати ҳисобланмайди. 1 200 минг сўмлик сумма – корхона харажати. Шу жумладан ҚҚС – 200 минг сўм.

Мутаносиб усулдан фойдаланган ҳолда ҳисобга киритиладиган ҚҚС суммасини аниқлаймиз:

200 000 х 53% = 106 000 сўм.

  

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1252 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика