Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 37 / Солиқ солиш

Имтиёз эгалари реестр тўлдирмайди

 

Корхона халқаро туризм билан шуғулланади ва ҚҚС тўлашдан озод қилинган.

Бу ҳолда кирувчи ҳисобварақ-фактуралар реестрини тўлдириш керакми?

 

– Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри (ҚҚС ҳисоб-китобига 7-илова, 3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш учун товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар тақдим этган ҳисобварақ-фактураларни рўйхатдан ўтказишга мўлжалланган.

Туристик-экскурсия хизматларини реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод қилинган (Солиқ кодексининг 208-моддаси ­15-банди). Шу сабабли ушбу оборотни амалга ошириш учун фойдаланиладиган, олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олиб бўлмайди (Солиқ кодексининг 218-моддаси).

Тегишинча, ҚҚС солинмайдиган оборотлар билан боғлиқ, олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар Сотиб олиш реестрида акс эттирилмайди (Тартибнинг 13-банди, ­3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Оборотингиз ҚҚСдан озод қилинган бўлса, Сотиб олиш реестрини тўлдирмайсиз.

ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илова «Ҳисобга олинадиган ҚҚС ҳисоб-китоби учун фойдаланиладиган олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси» 010-сатри «ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)» қиймати Сотиб олиш реестри маълумотлари асосида қайд этилади. Сизнинг ҳолатда Сотиб олиш реестри тўлдирилмаслиги боис 010-сатр қиймати «0» га тенг бўлади.

 

Жавоблар «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1113 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика