Norma.uz

Муассислар учун ЖШДС

 

Муассис чиқиб кетаётганда корхона унинг устав капиталидаги улушини ўзи сотиб олди. Энди корхона мазкур улушни қолган муассислар – жисмоний шахслар ўртасида бепул тақсимламоқчи.

Устав фондидаги корхонанинг улушидан текинга олинган улушга қайси ставкада ЖШДС солинади?

П.Вупсина.

– Юридик шахс томонидан текинга олинган корхона устав капиталидаги улуш моддий наф тарзида олинган даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси, 2-банди) ва унга тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси).

Агар даромад олаётган жисмоний шахслар корхонанинг ходими бўлмаса, улар бухгалтерияга:

√ ўз даромадидан ЖШДСнинг энг юқори ставкаси бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза (Солиқ кодексининг 186-моддаси);

√ моддий наф тарзидаги даромаддан ЖШДС ушлаб қолмаслик тўғрисида ариза тақдим этишлари мумкин. Бунда жисмоний шахс солиқни декларация асосида мустақил равишда тўлаши керак (Солиқ кодексининг 189-моддаси).

Бундай аризалар тақдим этилмаган тақдирда, тўлов манбаида солиқ солиш даромад ҳақиқатда тўланганда амалга оширилади (сизнинг ҳолатда – таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилганда). ЖШДСнинг ҳисоб-китоби солиқ солиш базасидан келиб чиқиб, йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳамда белгиланган ставкалар бўйича амалга оширилади, бошқача айтганда – шкала бўйича (Солиқ кодексининг 185-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар. 

Прочитано: 15 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика