Ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотларини аккредитив шартномасига кўра реализация қилади. Шартнома шартларига кўра харидор етказиб берувчининг банкдаги счётига олдиндан тўлов – 15%ни ўтказади. Шартнома суммасининг қолган қисми – 85%и аккредитив счётида бронланади ва маҳсулотлар юклаб жўнатилгандан кейин етказиб берувчига ўтказилади.
Тайёр маҳсулотларнинг аккредитив шартномасига кўра реализация қилиниши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Р.Р.
– Аккредитив тўлов шаклидаги шартнома тузилганда харидор пул маблағларини ўз ҳисоб-китоб рақамидан ўтказиб, аккредитив счётида бронлайди. Бунда маҳсулотларни етказиб берувчи товар юклаб жўнатилгандан кейин пул олиши кафолатланади. У реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларни банкка тақдим этиши керак бўлади. Бундай операция етказиб берувчининг бухгалтерия ҳисобига ўзгартиришлар киритмайди.
Аккредитив тўлов шаклидаги шартнома бўйича операциялар етказиб берувчида қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Банкдаги счётга 15%лик олдиндан тўлов келиб тушди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»
|
Тайёр маҳсулотлар харидорга реализация қилинди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»
|
ҚҚС ҳисобланди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
6400-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
Реализация қилинган тайёр маҳсулотлар таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»
|
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»
|
Олинган аванслар суммалари ҳисобга киритилди
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Реализация қилинган маҳсулотлар бўйича сумма (қолдиқ – 85%) етказиб берувчининг банкдаги счётига келиб тушди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.